• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Болгария президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади — Дарё Янгиликлари


Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Болгария президенти Румен Радев 9—11 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Фото: Болгария президенти матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Болгария президентлари ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш, шу жумладан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуи, фармацевтика тармоғи, кончилик, рақамлаштириш соҳаларида кооперацияни йўлга қўйиш, туризм ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқади.

Болгария президенти Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *