10 июнь куни Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманидаги баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ.

Тўлиқ чеклов қуйидаги кўча ва чорраҳаларда 16:00 дан соат 22:00 гача давом этади:

  • Чилонзор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота — Қатортол кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Чилонзор ва КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор — Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КҲАЙдан — Муқимий кўчасигача бўлган қисми.

Шунингдек, қуйидаги манзилларда ҳаракат вақти-вақти билан қисман чекланади:

  • Алишер Навоий — Фурқат кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Себзор — Ганга кўпригидан Фурқат кўчаси тунелга тушишдан чекланади;
  • Зарқайнар кўчаси тунелга тушиш чекланади;
  • Бунёдкор кўчаси Камолон кўприк остидан чекланади;
  • Бунёдкор кўчаси 2-даражали асосий йўлга чиқиш Озарбойжон элчихонаси асосий йўлга чиқишдан чекланади;
  • Қатортол — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Чилонзор — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Бунёдкор — КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Бунёдкор 2-даражали йўли-Қатортол кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Чилонзор — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Бунёдкор — Гавҳар кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • ТҲАЙ — Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Эркин ЙПХ масканидан оғир юк машиналари чекланади;
  • Чўпон ота — Шота Руставелли кўчалари чорраҳасидан чекланади;

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади бошқарма хабарида.