• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Словакия бош вазири Ўзбекистонда расмий кутиб олинди (фото) — Дарё Янгиликлари


Словакия бош вазири Роберт Фисо Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 8 июнь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди. 9 июнь куни уни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Кўксарой қароргоҳи олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Словакия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.

Словакия бош вазирини расмий кутиб олиш маросимидан лавҳалар

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, Ўзбекистон—Словакия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, туризм соҳаларида шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилади.

Етакчиларнинг учрашуви якунида Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Словакия бош вазири Роберт Фисо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *