Грециянинг Лутраки шаҳрида бўлиб ўтаётган VIII Бутунжаҳон спорт ўйинларида қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Қўл жанги федерацияси маълум қилди.
Ўзбекистон вакиллари 13 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Мусобақада Украина, Молдова, Франция, Австрия, Германия, Швейсария, Руминия, Эрон, Озарбайжон, Италия, Чехия, Исроил, Греция, Нидерландия каби жами 15 давлатдан спортчилар иштирок этди.
Жанг йўналишида Ўзбекистон спортчилари қуйидаги ўринларни қўлга киритди:
1-ўрин:
- Жамолидинов Ғиёсидин (60 кг);
- Сатторов Ҳусниддин (65 кг);
- Жуманиёзов Оғабек (90 кг);
- Камилов Илёс (+90 кг);
- Набиев Динора (55 кг);
- Хабибуллаева Махлиё (65 кг);
- Полвонова Нилуфар (70 кг).
2-ўрин:
- Олимжонов Баҳром (70 кг);
- Абдуллаева Умида (+70 кг).
3-ўрин:
- Абдуллаев Азизхон (75 кг).
Ярим контактли жанг йўналишида қуйидаги ўринлар эгалланди:
1-ўрин:
- Худойбердиев Мироншоҳ;
- Набиев Динор;
- Абдуллаева Умида;
- Ҳасанов Жасур;
- Раимова Севинч;
- Полвонова Нилуфар.
2-ўрин:
- Фатҳуллаев Фаёз.
Медаллар сони бўйича иккинчи ўринни Украина жамоаси (8 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза), учинчи ўринни Германия вакиллари (2 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза) эгаллади.
Жаҳон спорт ўйинлари ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Қўл жанги биринчи марта 2023 йилда Италияда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари дастурига киритилган — ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаган эди.
30 май — 1 июнь кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтказилган қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 15 та (8 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза) медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.