• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди


Тошкентда 9 июнь куни бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фисо Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар, хусусан:

  • дипломатик кадрлар тайёрлаш тўғрисида;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
  • стандартлаштириш, метрология ва товарларнинг мувофиқлигини баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
  • энергетика бозорларини тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар;
  • 2025—2026 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;
  • 2025—2026 йилларга мўлжалланган стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик дастури алмашилди.

Ҳужжатлар алмашинишидан лавҳалар

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Словакия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи

Словакия бош вазири Роберт Фисо Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 8 июнь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди. 9 июнь куни уни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шу куни Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фисо музокаралар ўтказиб, Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди. Ташриф доирасида Словакия бош вазири Роберт Фисо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *