• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Битирув тадбири талабаларга анча қимматга тушди


Қарши шаҳри кўчаларида автомашинада шоу ўтказган бир гуруҳ талабалар маҳкамага тортилди.

Гап шундаки, Қарши давлат университети битирувчи талабалари битирув тадбирларини ўзига хос нишонлашни режалаштиради ва бир гуруҳ бўлиб автомашинани инсон ҳаёти учун хавфли бўлган услубларда бошқаришади.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьяси раислигида мазкур иш кўриб чиқилиб, талабаларнинг ҳаракатига қонуний чора кўрилди. Ушбу ҳуқуқ

бузарликни содир этган битирувчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-10-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва БҲМнинг 25 баравари миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, машинани бошқарган талаба бир йилга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *