• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев БРИКС Янги тараққиёт банки президентини қабул қилди. Нималар муҳокама қилинди?


Президент Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган БРИКС Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Foto: Prezident matbuot xizmati
Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу кўп томонлама молиявий институт билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтган йил октябрь ойидаги БРИКС саммити доирасида эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Хусусан, банкнинг Бошқарувчилар кенгаши томонидан Ўзбекистон Янги тараққиёт банкига аъзо бўлишига принципиал розилик берилди. Умумий қиймати 5 миллиард долларлик биринчи навбатдаги қўшма лойиҳалар дастури шакллантирилди.

Foto: Prezident matbuot xizmati
Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари ирригация тизимларини модернизация қилиш, тоғ-кон саноатини ривожлантириш, хусусий секторни молиялаштириш, таълим ва инфратузилма соҳаларида давлат-хусусий шерикликни илгари суриш каби устувор йўналишларда лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, йирик минтақавий инфратузилма лойиҳалари қўллаб-қувватланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *