• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашди 


Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм билан учрашди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси ўз саҳифасида маълум қилди. 

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги истиқболли йўналишлари муҳокама қилинган. Суҳбат давомида учун устувор бўлган мавзуларга — аёллар учун имкониятларни кенгайтириш ва бизнес билан шуғулланишни хоҳлаган барча фуқаролар учун тенг шарт-шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Шунингдек, Ўзбекистон-Америка бизнес форуми — икки давлатнинг 150 дан ортиқ ишбилармонлари ўртасида янги лойиҳа ва ғояларни тўғридан-тўғри муҳокама қилиш учун самарали ва ўзига хос платформа экани таъкидланди.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Лемм хоним томонидан тақдим этилган, Ўзбекистонда шаффофлик тамойилларини илгари суриш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотни ривожлантириш ва ахборот сиёсатини модернизация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни эътироф этувчи мукофот учун самимий миннатдорлик билдираман, дейди Саида Мирзиёева.

Саида Мирзиёева бугун шунингдек, АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюроси раҳбари вазифасини бажарувчи – АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини вақтинча бажарувчи Эрик Меер билан учрашув ўтказди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *