• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

9 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Ўзбекистон ва Словакия муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.


дайжест

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бобур Каримов Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.


дайжест

Тошкентда Словакия бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди

Кўксарой қароргоҳида Словакия бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди. Фото.


дайжест

Ўзбекистон ва Словакия саноатда ҳамкорлик ва товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон ва Словакия товар айирбошлашни ошириш, автомобиль қисмларини маҳаллийлаштириш, туризм ва фармацевтика соҳаларида йирик қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишга келишиб олди. Томонлар IT стартаплари учун қўшма венчур фондини очиш ва ташкиллаштирилган миграцияни йўлга қўйиш устида иш олиб боради.


дайжест

Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёт, логистика, нодир металлар ва рақамлаштиришни муҳокама қилди

Нью Деҳлида «Ҳиндистон — Марказий Осиё» мулоқотининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Иқтисодиёт, логистика, рақамлаштириш ва нодир металларга эътибор қаратилди. «Кўплаб натижаларга эришилди, янги ташаббуслар илгари сурилди, бажарилиши керак бўлган ишлар ундан-да кўп», — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.


дайжест

Музликлардан фермер хўжаликларигача: минтақавий ҳамкорлик Марказий Осиёнинг сув муаммоларини қандай ҳал қилиши мумкин?

Музликларнинг жадал эриши ва сув танқислиги кучайиб бораётган шароитда МО мамлакатлари сув ресурслари бўйича минтақавий ҳамкорликни кучайтириши лозим. ОТБ узоқ муддатли мослашув асоси сифатида маҳаллий мониторинг тизимларидан трансчегаравий маълумотлар алмашинувигача бўлган ечимларни таклиф этмоқда.


дайжест

Миграция, стратегик ва иқтисодий ҳамкорлик. Словакия бош вазири — Ўзбекистон билан муносабатлар ҳақида

Ўзбекистон ва Словакия товар айирбошлаш ҳажмини 100 млн еврога етказмоқчи, деди Тошкентда бош вазир Роберт Фицо. У Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларни санаб ўтди — аэропортларда метеорологик тизимларни модернизациялаш, транспортда интеллектуал ечимлар, Ангренда ферроқотишма ишлаб чиқариш.


дайжест

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тарихий максимумга етди — қарийб $50 млрд

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари май ойи якунлари бўйича 49,66 млрд долларга етди — бу 2013 йилдан бери кузатувлар тарихидаги рекорд кўрсаткичдир. Ўсиш кетма-кет бешинчи ой давом этмоқда ва йил бошидан буён захиралар 8,48 млрд долларга ошди. Қимматбаҳо металл савдоси секинлашди.


дайжест

«Навоийуран» илк еврооблигацияларни чиқаришга тайёрланмоқда

«Навоийуран» компанияси еврооблигацияларнинг биринчи чиқарилишига тайёрланмоқда. Компания дунёнинг молиявий марказларида потенциал инвесторлар учун road-show ўтказди.


дайжест

«Тўғри йўналишда кетяпмиз». SARIO раҳбари — Ўзбекистон ва Словакия муносабатлари тўғрисида

Словакия Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи, деди SARIO агентлиги раҳбари Роберт Симончич. Тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, транспорт каби соҳаларда янги лойиҳалар режалаштирилмоқда. Инвестициялар вазирлиги Словакия тажрибаси Ўзбекистон иқтисодиётини трансформация қилишда муҳимлигини таъкидлади.


дайжест

Ўзбекистон БРИКСнинг Янги тараққиёт банкига аъзо бўлади

БРИКСнинг Янги тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши Ўзбекистоннинг банкка аъзо бўлишига розилик берди. Умумий қиймати 5 млрд долларлик қўшма лойиҳалар дастури ирригация тизимларини модернизация қилиш ва тоғ-кон саноатини ривожлантиришни ўз ичига олади.


дайжест

Ўзбекистон Mobiuz мобил операторини халқаро хусусийлаштириш жараёни бошланганини эълон қилди

Mobiuz мобил оператори учун очиқ халқаро хусусийлаштириш жараёни эълон қилинди. Rothschild & Co, KPMG ва Deloitte маслаҳатчи сифатида ишлайди. Ўзбекистоннинг давлат улушини олиш учун ариза берувчилардан санкциялар остидаги тузилмалар билан ҳамкорлик қилмаслик талаб этилади.


дайжест

Ўзбекистонда 9−15 июнь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? Gazeta шарҳи

Ўзбекистонда жорий ҳафта иш кунлари нисбатан салқинроқ бўлади. Ҳафта бошида мамлакатнинг катта қисмида ёзги салқинликлар билан бирга ёғинграчиликлар ҳам кутилади. Ҳафта ўрталарида тоғларда ва Фарғона водийсида қисқа муддатли жала ёғинлар бўлиши мумкин. Дам олиш кунлари эса жазирама қайтади.


дайжест

Ўзбекистон ва Қатар футбол учрашуви сабаб «Бунёдкор» стадиони ёнидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Қатар учрашуви сабаб соат 16:00 дан 22:00 гача Чилонзор туманидаги айрим кўчалар ва чорраҳаларда транспорт ҳаракати тўлиқ, айримларида қисман чекланади.


дайжест

Яна учта вазирлик яқин кунларда Янги Тошкентга кўчади — қурилиш вазири

Яқин кунларда Қурилиш, Транспорт ва Экология вазирликлари Янги Тошкент ҳудудига кўчирилади, дея маълум қилди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов. Вазирликларнинг пойтахтдаги мавжуд бинолари сотувга чиқарилиб, тушган маблағ эвазига янги маъмурий мажмуалар барпо этилади.


дайжест

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 10−16 июнь кунлари қатор вилоятларнинг бир қанча туманларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.


дайжест

Сурхондарёда Бухоро амирлиги даврига оид танга ва тақинчоқлар хорижга олиб чиқишга уриниш ҳолати аниқланди

Сариосиё чегара божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаронинг юклари орасидан 267 дона қадимий тақинчоқ қисмлари ва тангалар топилди. Улардан айримлари Бухоро амирлиги даврига оид экани аниқланди.


дайжест

Сурхондарёда қиймати 913 млрд сўмдан ортиқ бўлган «Сангардак» туристик маркази қурилади

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Сангардак» туристик маркази барпо этилмоқда. Қиймати 913,3 млрд сўм бўлган ушбу лойиҳа 615 гектар майдонни қамраб олади. Тумандаги «Сангардак» туризм мажмуаси ва Нилу маҳалласини туризм қишлоғига айлантириш кўзда тутилган.


дайжест

Тошкентда Туркия элчихонаси қошида мактаб қурилади

Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Туркия элчихонаси қошида мактаб қуриш учун ер участкаси ажратди. Мактаб Шайхонтоҳур туманидаги 0,31 гектар ерда барпо этилади. Аввалроқ пойтахтдаги кўчалардан бирига Отатурк номини қайтадан бериш муҳокама қилинганди.


дайжест

Ҳафта давомида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, кучли шамол ҳам бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +30…+35 даража атрофида бўлади.


дайжест

Бу йилги май кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди — Ўзгидромет

Ўзбекистонда 2025 йилнинг майи барча ҳудудлар бўйича энг иссиқ май ойлари учлигига кирди. Ойнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 4−6 даражага юқори бўлди.


дайжест

Ўзбекистон 2026 йилда Глобал экологик фонд ассамблеясига мезбонлик қилади

2026 йилда бўладиган Глобал экологик фонд ассамблеяси мезбони сифатида Самарқанд танланди. Ассамблея Марказий Осиёда иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва ер деградациясига қарши курашиш учун маблағ жалб қилиш платформасига айланиши кутилмоқда.


дайжест

Бухорода XXI халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтди

6−8-июнь кунлари Бухорода XXI халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтди. Унда ўнга яқин хорижий давлатдан ва маҳаллий жами 350 нафардан ортиқ ҳунарманд иштирок этди. Тадбир доирасида модалар намойиши, палов сайли, кўргазма ва концерт дастурлари ўтказилди.


дайжест

Тошкентдаги Навоий театрида Верди ҳафталиги бўлиб ўтади

10−18 июнь кунлари Навоий номидаги давлат академик катта театрида Верди ҳафталиги бўлиб ўтади. Тадбир доирасида тўртта опера намойиш этилади. Тадбир Италия элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.


дайжест

Қозоғистон терма жамоаси устози Ўзбекистонни ЖЧ-2026 йўлланмаси билан табриклаб, УЕФА ва ОФКни таққослади

Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси мураббийи Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига йўл олгани билан табриклади. Шу билан бирга, у УЕФАда иштирок этиш кўпроқ афзалликларни, жумладан, топ жамоалар билан ўйинлар ва яхшигина молиялаштиришни тақдим этишини таъкидлади.


дайжест

Ўзбекистон қўл жанги бўйича Бутунжаҳон спорт ўйинларининг мутлақ ғолиби бўлди

Грецияда ўтказилган VIII Бутунжаҳон спорт ўйинларида қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 17 та медаль (13 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза) билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Украина, учинчи ўринни Германия терма жамоаси эгаллади.


дайжест

Исроил Ғазога кетаётган кемани қўлга олди, унда фаоллар, жумладан, Грета Тунберг бор

Исроил Ғазодан тахминан 200 км узоқликдаги халқаро сувларда Madleen Ғазога ёрдам кемасини қўлга олди. Унда 12 кишилик экипаж, жумладан, экофаол Грета Тунберг кетаётганди. Исроил ТИВ буни «эътибор тортишни мақсад қилган» «машҳурларнинг селфи яхтаси» деб атаб, фаоллар ватанига қайтарилишини билдирди.


дайжест

Лос Анжелесда иммиграция рейдлари туфайли намойишлар бошланди; Трамп шаҳарга Миллий гвардияни киритди

Дональд Трамп иммиграция рейдларига жавобан бошланган норозилик намойишларини тарқатиш учун Лос Анжелесга Миллий гвардия ходимларини киритишни буюрди. Калифорния губернатори бу қарорни «мақсадли тарзда ғазаб уйғотувчи» деб атади ва қўшинларни олиб чиқишни талаб қилди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *