Қаттиқ диеталар ва доимий югуришлар ўрнига, мутахассислар битта одатни бошлашни маслаҳат беради. Қуйида унинг моҳияти ҳақида сўз боради.
Сеҳрли қоида
Диетолог Эми С. Маргулис барқарор вазн йўқотишнинг калити сабзавот ва меваларда эрканлигини таъкидлайди. Айнан улар танангизни аста-секин ўзгартира олади.
Ҳар бир таомнинг 50 фоизини мева ва сабзавот ташкил қилиши керак, дейди Маргулис.
Севимли таомларингиздан воз кечишга, калория ҳисоблашга ёки ҳар бир салат баргини ўлчашга ҳожат йўқ. Муваффақият калити — рационингизга кўпроқ ўсимлик толаси ва сув қўшиш. Асосий сир — чеклаш эмас, балки қўшиш орқали вазн йўқотиш осон ва ёқимли бўлади, бу нафақат тана, балки миянгиз учун ҳам фойдалидир.
Бу усул қандай ишлайди?
Мева ва сабзавотлар тез ва узоқ вақт тўқлик ҳисси беради. Улар кам калорияли, лекин сув, толалар ва зич тўқималар туфайли ҳажми катта. Сиз уларни ейсиз ва дарҳол тўқликни ҳис қиласиз, шу билан бирга, ширинлик ейиш истаги пайдо бўлмайди.
Мева ва сабзавотлар тўқликни таъминлаб, чипслар ёки ширинликлардан кўра камроқ калория ва зарарли ёғ истеъмол қилишга ёрдам беради, дейди диетолог.
Толалар ҳазмни секинлаштиради ва қондаги шакарни барқарорлаштиради, бу энергия даражасининг кескин ўзгаришига ва ёғ захираларининг камайишига ёрдам беради.
Нимани кўпроқ ейиш керак?
-
Баргли кўкатлар: рукола, исмалоқ, ромен салати
-
Бодринг, помидор, ширин қалампир
-
Брокколи, гулкарам
-
Олма, мевалар, нок, тарвуз
-
Авокадо ва сабзи — енгил таом учун
Агар бу маҳсулотлар таомингизнинг ярмидан кўпини ташкил қилса, сиз тўғри йўлдасиз. Бу қоидалар ёрдамида сиз ёғли ва калорияси кўп овқатни истеъмол қилмасдан, табиий равишда озиш имконига эга бўласиз.

Спорт ва диета
Спорт яхши, лекин зал учун вақт тополмасангиз, ўзингизни қийнаманг. Уйқуни қисқартириб машқ қилиш ҳам соғлиқ учун фойдали эмас. Танада ёғни йўқотиш жараёни рационни ўзгартирганингизда бошланади.
Қандай амалга ошириш мумкин?
-
Гарнир ўрнига пиширилган сабзавотлар тайёрланг. Масалан, макарон ўрнига.
-
Енгил овқатланиҳ учун мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг: сабзи, олма билан ёнғоқ мойи ёки мевалар билан йогурт.
-
Таомингизни визуал равишда иккига бўлинг: ярмини мева ва сабзавотлар, қолганини эса севимли таомларингизга ажратинг.

Қаттиқ диета қилиш ёки калорияни ҳисоблаш шарт эмас. Фақат битта қоида: таомингизнинг 50 фоиз қисмини мева ва сабзавотлар ташкил этсин. Қолганини эса хоҳлаганингизча еяверинг: гўшт, нон, севимли таомларингиз — барчаси мумкин. Шундай қилиб, соғлом вазн йўқотиб, ҳаётингиздан завқланинг.