• Вт. Июн 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Италия терма жамоаси бош мураббий қидирмоқда — Дарё Янгиликлари


Италия терма жамоасининг бош мураббийи Лучано Спалетти истеъфосидан сўнг, унинг ўрнига тайинланиши мумкин бўлган номзодлар номи эълон қилинди. The Athletic нашрининг хабар беришича, асосий даъвогар сифатида 2006 йилги Жаҳон чемпиони Фабио Каннаваро кўрилмоқда.

Foto: Getty Images
Фото: Getty Images

51 ёшли мутахассис фаолияти давомида “Ювентус”, “Реал Мадрид”, “Интер” ва “Наполи” клубларида сафида тўп сурган. Унинг мураббийлик фаолиятидаги сўнгги иш жойи “Динамо Загреб” жамоаси бўлиб, апрель ойида Хорватия клубидан ишдан бўшатилган.

Италиялик журналист Жанлука Ди Марсио берган маълумотга кўра, Каннаварога асосий рақобатчилар сифатида яқинда мураббийлик фаолиятини якунлаб, “Рома” клубида техник директор лавозимини эгаллаган Клаудио Раньери ҳамда ҳозирда Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” жамоасини бошқараётган Стефано Пиоли кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 9 июнь, душанба куни жаҳон чемпионати саралаши доирасида Молдовага қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *