Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 11-синф ўқувчиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХХ.

Қайд этилишича, ҳолат 6 июнь куни соат 01:30 атрофида Боғишамол маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Damas ҳайдовчиси чорраҳадан чапга қайрилмоқчи бўлганида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 17 ёшли йигит бошқарувидаги скутер билан тўқнашган.

Оқибатда скутер ҳайдовчиси сон суяги синиши, бош мия ёпиқ жароҳатлари билан Термиз шаҳри тез тиббий ёрдам бўлимида вафот этган.

ЙТҲдан сўнг Damas автомобили тегишли бўлган корхонада тушунтириш ишлари олиб борилган.