• Вс. Июл 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Ломбардия губернаторини қабул қилди


Европанинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган вилоятлари қаторига киради.

Ломбардия Италиянинг аҳолиси энг кўп (10 млн) ва йирик ҳудудларидан (23 863,65 км²) бири.  Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни ривожлантириш муҳокама қилинди.

Ломбардия компаниялари билан мавжуд ҳамкорлик йўналишлари:

  • помидор, заъфарон етиштириш;
  • нотўқима мато ва трикотаж;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар мавжуд.

Режалаштирилаётган ва ўрганилаётган лойиҳалар:

  • тайёр текстил;
  • автоэлектроника;
  • қурилиш материаллари ишлаб чиқариш;
  • сут ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш;
  • жамоат транспортини ривожлантириш;
  • 2026 йилда Миланда Ўзбекистон музейларининг кўргазмасини ташкил этиш.

Эришилган келишувлар:

  • Милан шаҳрида Ўзбекистоннинг саноат ва экспорт салоҳияти кўргазмасини ўтказиш;
  • савдо уйи очиш;
  • “Uzbek Organic” бренди остида экспорт линиясини ишга тушириш.

Губернатор Ўзбекистон ҳудудлари билан кенг кўламли шерикликни йўлга қўйишга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини айтди.

Италия Ўзбекистон учун ишончли ва салоҳиятли ҳамкор экани яна бир бор тасдиқланмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *