Ўзбекистоннинг Малдив ороллари элчиси тайинланди. .
Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Мальдив Республикасидаги биринчи элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида жойлашган) этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Рустамбоев Деҳлидаги фаолиятини 2024 йил январь ойида бошлаган. Бундан олдин у мамлакатимизнинг Франция ва Португалиядаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилган.
Аввалроқ Равшан Усманов Ўзбекистоннинг Ирландиядаги элчиси (қароргоҳи Лондон шаҳрида жойлашган) этиб тайинланганди.