Янош Ковач UzAuto Motors бош директори бўлди
Янош Ковач UzAuto Motors акциядорлик жамияти бош директори этиб тайинланди. У фаолияти давомида General Motors, Opel, UzAuto Peugeot Citroën Automotive каби компанияларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Саида Мирзиёева: «Қорақалпоғистон келажаги — асосий миллий устувор вазифалардан бири»
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон асосий миллий устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлаб, ҳудудга сармоя киритишга таклиф қилди. BCG билан уни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган. Қорақалпоғистон раҳбари республиканинг сармоявий салоҳияти билан таништирди.
Agalarov Development компанияси Чорвоқдаги курортига 5 млрд доллар инвестиция киритади
Машҳур хонанда Эмин иштирокидаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси Ўзбекистон туризм инфратузилмасига йўналтирилган энг йирик хусусий инвестицияга айланиши мумкин. ИССВда келишув имзоланиши чоғида лойиҳа қиймати 5 млрд долларга баҳолангани маълум қилинди. Аввалроқ бу миқдор 10 млрд доллар эди.
Рақобат қўмитаси YandexGo UB’га нисбатан иш қўзғатди
Рақобат қўмитаси махсус комиссияси YandexGo UB’га нисбатан иш қўзғатди. Бунга Uzum Market қўмитадан YandexGo UB Yandex Market бўйича реклама ролигида инсофсиз рақобат ҳаракатларини амалга ошираётганини таъкидлаб йўллаган мурожаати сабаб бўлган.
Тошкент ва Кобул савдода преференциялар бўйича келишиб олди
Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ва 2025−2026 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ва саноат соҳаларида ҳамкорлик дастури имзоланди.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Регулятор бу орқали инфляцияга энергия нархлари ошишининг иккиламчи таъсирларини пасайтириш ва умумий инфляциянинг барқарор пасаювчи трендга ўтишини таъминлашни мақсад қилган.
Octobank Humans карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатади ва компания устидан судга даъво аризаси киритади
Octobank Humans молиявий хизматини ўз тизимидан узганини маълум қилди. 13 июндан бошлаб Visa кобейжинг карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилади. Банк Ҳуманс компаниясидан 500 млрд сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш ва етказилган зарарни қоплаш бўйича судга даъво аризаси киритди.
Volkswagen «Ўзавтосаноат» билан ҳамкорликда Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди
Volkswagen «Ўзавтосаноат»нинг шуъба корхонаси Alyans Auto билан биргаликда Ўзбекистонда йирик бирликлар йиғиш заводини ишга тушириш бўйича шартнома имзолади. Компонентларни Хитойдан олиб келиш режалаштирилган. «Бизда саккизта замонавий седан ва кенг йўлтанламаслар бор», — деди Volkswagen вакили.
«Ўзатом» Assystem компанияси билан инжиниринг қўшма корхонасини ташкил қилади
«Ўзатом» ва Франциянинг Assystem компанияси фуқаролик ядровий энергетикаси соҳасидаги лойиҳаларни, жумладан, Жиззахда кичик қувватли атом электр станцияси қурилишини техник қўллаб-қувватлаш учун қўшма корхона тузади.
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» пайдо бўлади
Янги Тошкентда Санкт Петербургнинг меъморий элементлари ва диққатга сазовор жойларидан фойдаланган ҳолда «Петербург маҳалласи» қуриш режалаштирилмоқда. У пойтахтнинг шарқий қисмига туташ бўлади. Қурилиш бошланиши 2026 йилга мўлжалланган.
Қорақалпоғистон Марказий Осиёда ўсиш чемпиони бўлиши мумкин — BCG
«Арзон яшил энергия, энергия талаб қиладиган ишлаб чиқариш, гўшт ва сут етиштириш ва экзотик туризм учун энг яхши майдон» — Қорақалпоғистонни келажакда шундай қабул қилишади, деб ҳисобламоқда BCG бошқарув директори Рза Нуриев. У ҳудудни 2035 йилгача ривожлантиришнинг «тўрт устуни»ни тақдим этди.
«Бузуқ амалиёт қайтмоқда». Таксичилик қилувчилар фақат ўз вилояти ва унга туташ ҳудудда фаолият юритиши кераклиги тасдиқланди
Ўзбекистонда такси ҳайдовчилари фақат ўз ҳудуди ва қўшни вилоятларда ишлаши мумкин бўлган чекловлар қўллана бошланди. Бу янги лицензиялаш қоидаларига асосланган. Иқтисодчининг фикрича, бундай чекловлар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини бузади ва тирбандликка қарши курашда самарасиздир.
Ўзбекистонда мактабларнинг 1-синфига қабул қилиш тартиби қандай? (видео)
Ўзбекистонда давлат мактабларининг биринчи синфига қабул 20 июндан бошланади. Кўплаб туман ва шаҳарларда жараён электрон шаклда амалга оширилмоқда. Яшаш ҳудуди бўйича қайси мактаб тўғри келишини интернет орқали билиб олиш мумкин. ММТВ видеоқўлланма эълон қилди.
Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги концерти чипталарини 35 дан ортиқ давлатдан харид қилишмоқда
Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги концертига чипталарнинг 40 фоизини 35 дан ортиқ давлат фуқаролари сотиб олди. Маданият жамғармаси хорижий томошабинларнинг бундай оқими нафақат имижга, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Фарғонада «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотининг яширин гуруҳи аъзолари ушланди
Қўқон шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилди. Улар чойхона ва ошхоналардаги йиғинларда ташкилот ғояларининг Ўзбекистонга олиб кирилишини ва халифалик давлати қуриш ғояларини қўллаб келган. Ҳозирда 5 кишига жиноий иш очилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистондаги Dreamliner авиаҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Аҳмадобод шаҳрида юз берган Dreamliner самолёти авиаҳалокати сабабли Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади. Ўзбекистон ТИВ дастлабки маълумотларга кўра, мазкур рейсда ўзбекистонликлар бўлмаганини маълум қилди.
Такси фаолиятига қўйилган ҳудудий чеклов конституцияга зид — ХДП
Ўзбекистон Халқ демократик партияси йўналишсиз такси фаолиятига қўйилган ҳудудий чекловлар конституцияга зид эканини таъкидлади. Фракция бу бўйича транспорт вазиридан расмий тушунтириш сўраб сўров юборди. Шунингдек, транспорт соҳасидаги муаммолар муҳокамаси доирасида вазир ҳукумат соатига чақирилди.
7 мингдан ортиқ томошабин тўпланган «Салом, Мундиал!» супершоуси қандай ўтди?
10 июнь куни минглаб ўзбекистонликлар Ўзбекистон-Қатар ўйинини Тошкент марказидаги Ёшлар шаҳарчасида томоша қилди. Қатарликлар мағлуб этилган ўйин катта экран қаршисидаги томошабинларни хурсанд қилди. Фоторепортаж.
Зоминга яна сел келди
Зомин туманининг бир қанча ҳудудларида сел ҳодисаси кузатилди. Баъзи жойларда сел оқими автомобиль йўлларига тош ва шағал чиқариб ташлади. Ўзгидромет талафотлар бўлмаганини маълум қилди.
Ўзбекистон Ирландияга янги элчи тайинлади
Равшан Усманов Ўзбекистоннинг Ирландиядаги элчиси этиб тайинлади. У бир вақтда Буюк Британия ва Исландиядаги элчи ҳам ҳисобланади.
Қурилиш вазирлиги Тошкентда уйлар оммавий бузилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда гўё 110 мингта уй бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва УЖКХ вазирлиги бу миш-мишларни рад этди. «Айни вақтда оммавий равишда уй-жойларни бузишга оид ҳеч қандай қарор ёки режа мавжуд эмас», — таъкидлади идора.
Ҳусановнинг «Сити»даги ярим йиллик фаолияти — у қанчалик муваффақиятли ўтди?
Футбол таҳлилчиси Вадим Лукомский «Манчестер Cити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг фаолияти, сўнгги вақтларда нега майдонга тушмаётгани ва клубдаги келажаги ҳақида мақола эълон қилди. Gazeta ушбу мақолани ўзбек тилида тақдим этади.
Dreamliner`нинг илк авиаҳалокати Ҳиндистонда юз берди
Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридан Лондонга учаётган Air India компаниясининг Boeing 787 Dreamliner йўловчи самолёти парвоздан кўп ўтмай ҳалокатга учради. Самолёт бортида 240 дан ортиқ киши бўлган. Қутқарув операцияси олиб борилмоқда.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!