Ҳаж зиёратини адо этган илк юртдошларимиз Тошкентга қайтишди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Бортида 245 нафар зиёратчи бўлган HY-5304 рейси билан Жиддадан келган “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг самолёти 12 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди.
Келган зиёратчиларни пойтахт аэропортининг учиб келиш залида яқинлари ва қариндошлари кутиб олди. Вилоятлардан келган зиёратчиларни зал олдида махсус автобуслар кутиб олди.
12-30 июн кунлари Жиддадан Тошкент, Наманган, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларига жами 62 та рейс режалаштирилган бўлиб, уларда 15 150 нафар зиёратчилар Ҳаж сафаридан қайтади.