Санъаткорлар Кети Перри ва Орландо Блум 6 йиллик муносабатларидан сўнг ажралишга қарор қилишди. Бу ҳақда Page Six нашрида хабар берилди.
Нашр ички манбаси юлдузлар уларнинг муносабатлари узил-кесил тугайдиган санани айтишга тайёр эканини маълум қилди.
“Ҳаммаси тугади. Улар ажралишдан олдин унинг сафари тугашини кутишмоқда”, деди у.
Бироқ жуфтликнинг эҳтимолий ажралиш сабаби ошкор этилмади.

Маълум бўлишича, Кети Перри 23 апрелда бошланган ва 7 декабргача давом этадиган Lifetimes турнесида қатнашмоқда.
Кети Перри 2016 йилдан бери актёр Орландо Блум билан муносабатда. 2019 йилда севишганлар унаштирилганликларини эълон қилишди. Машҳурлар бир неча ойга ажралишган бўлса-да, тез орада яна бирлашдилар. 2020 йил август ойида санъаткорлар қиз фарзандли бўлди. Қизчага Дейзи Дев деб исм қўйишди. Орландо Блум, шунингдек, собиқ Виcториаъс Сеcрет модели ва тадбиркор Миранда Керрдан туғилган ўғли Флиннни ҳам тарбияламоқда. Фарзанд туғилганидан икки йил ўтгач, юлдузлар ажралишди. Шунга қарамай, улар дўст бўлиб қолишган.