• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хитойда кунига 200 марта “отжимания” қилаётган 92 ёшли аёл барчани ҳайратга солмоқда


Хитойлик 92 ёшли аёл саломатлигини сақлаш учун ҳар куни 200 марта “отжимания” қилади ва 100 марта ўтириб-туради. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар бермоқда.

Фото: СЧМП

Маълум қилинишича, Хитойнинг марказий Хунан вилоятида 92 ёшли Ли фамилияли аёл истиқомат қилади. У машғулотлари ҳақидаги лавҳа телевидениеда кўрсатилгандан сўнг машҳурликка эришган. Буви ҳар куни 200 марта қўлни букиб ёйиш (“отжимания”) ва 100 марта ўтириб-туриш машқларини бажаради.

“Мухбирлар Лининг уйига келганида, у уларнинг илтимосини бажонидил бажарди, каравотда 100 марта ўтириб-туриб, полда 200 марта қўлини букиб ёйди”, деб ёзади газета.

Таъкидланишича, аёл “чамбаракни моҳирона айлантиради”. Лининг айтишича, унинг соғлиғи “чиндан ҳам машқлар туфайли яхшиланган”.

Эҳтимол, менинг қўл тортишдаги ҳаракатларим стандартларга тўғри келмаслиги мумкин, лекин мен ҳар куни 200 марта бу машқни бажаришни давом эттираман”, дейди аёл.

Хитойда кексалар учун спорт билан шуғулланиш одатий ҳол ҳисобланади. Хитой шаҳарлари кўчаларида катта ёшдаги эркак ва аёллар тайцзи соғломлаштириш гимнастикаси билан шуғулланадилар, кечқурунлари кўча рақсларида иштирок этадилар, шунингдек, спорт майдончаларидаги жамоат тренажёрларидан фаол фойдаланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *