13 июнь куни Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди.

Дипломатик миссия Эронга қилинган авизарбаларга жавобан ракета отишмалари кутилиши муносабати билан ўзбекистонликга тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия этди.

Жумладан, ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига кириш, Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб бориш, Исроил фронторти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилиш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва элчихонанинг алоқа маълумотларини доимо бирга олиб юриш сўралмоқда.

Шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, элчихонага қуйидаги воситалар орқали мурожаат қилиш мумкин:

Элчихонанинг фавқулодда ёрдам телефонлари: 03−672−2466, 03−672−2371, 03−758−5075, 03−758−5076.

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054 485 1397.

Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz

  • 13 июнга ўтар кечаси Исроил кучлари «Эрон режимининг давом этаётган тажовузига жавоб» сифатида унинг бир қанча ҳарбий объектларига, жумладан, ядровий дастури билан боғлиқларига зарба берди. Нетаньяҳу «мисли кўрилмаган» ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Мамлакатнинг ҳаво ҳудуди ёпиқ. Эрон ҳам ўз ҳаво ҳудудини ёпган.
  • Авиазарбалар оқибатида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) бош қўмондони Ҳусайн Саламий ҳалок бўлди. Шунингдек, Эрон қуролли кучлари қўмондони ўринбосари, икки ядрочи олим ва ўн нафар тинч аҳоли ҳам ҳалок бўлган.