БМТ Бош ассамблеяси Ғазода ўт очишни дарҳол тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
Резолюция қабул қилинишини ёқлаб 149 мамлакат овоз берди (Ўзбекистон ҳам улар орасида).
Қаршилар — 12 мамлакат: Исроил, АҚШ, Аргентина, Фижи, Венгрия, Микронезия, Науру, Палау, Папуа-Янги Гивинея, Парагвай, Тонга, Тувалу
19 мамлакат овоз беришда қатнашмади.