• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Британиялик хонанда Дуа Липа турмушга чимоқда — Дарё Янгиликлари


Британиялик хонанда Дуа Липа 34 ёшли актёр Каллум Тернерга турмушга чиқмоқда. Хонанда Vogue журналига берган интервьюсида унаштирув ҳақидаги янгилик билан бўлишди. “Ҳа биз унаштирилдик. Бу жуда ҳаяжонли. Менга у совға қилган узук жуда ёқди. У менга мос келди. Қолган умрингни бирга ўтказмоқчи бўлган инсонинг сени яхши билишини англаш ёқимли,” дейди ижрочи.

Фото: Peopletalk.ru

 
Шунингдек, у айнан севгилиси билан ҳаётини бўлишишни хоҳлашини таъкидлади: “Бирга қариш, бирга ҳаёт кечириш ва шунчаки, абадий энг яхши дўст бўлиш қарори — бу ҳақиқатан ҳам ўзига хос туйғу.”

29 ёшли Дуа Липа ва 34 ёшли Каллум Тернер ўртасидаги муносабатлар 2024 йил бошида маълум бўлди. Жуфтлик ўз муносабатларини яширмаган, бироқ ижтимоий тармоқларда биргаликдаги суратларни улашишга шошилмаган. Фақат ярим йил ўтгач, хонанда актёр билан муносабатларини тасдиқлади, у билан биргаликда тушган кадрларни ўз блогида эълон қилди. 27 декабрь куни эса актёр ижрочига турмуш қуриш таклифини билдиргани маълум бўлди.

Фото: Peopletalk.ru

 
Аввалроқ таблоидлар Дуа Липа ва Каллум Тернер бутун Лондон тилга олган зиёфат уюштирмоқчи эканликлари ҳақида хабар берган эди. Меҳмонлар орасида Белла Ҳадид, Эмма Стоун, Гарри Стайлс ва бошқа Голливуд юлдузлари бор. Энди банкет нима сабабдан бўлиши маълум бўлди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *