Самарқанд туманида 15 ёшли жиянини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бир фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, Каттақўрғон туманида яшовчи икки аёл 15 ёшли болани 50 млн сўмга сотмоқчилиги ва пул талаб қилганини билдирган. У аёлларга нисбатан қонуний чора кўрилишни сўраб, улар билан бўлган аудиоёзувни тақдим этган.
11 июнь куни тезкор тадбир ўтказилиб, аёллардан бири жияни учун 20 млн сўм олаётган вақтида далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.