Суперлига
12-тур
13 июнь, жума
“Бухоро” — “Андижон” 1:1
Голлар: 0:1 – 58, Бектемир Абдуманнонов, 1:1 – 67, Шаҳбоз Жўрабеков.
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган учрашув 13 июнь, жума куни бўлиб ўтди.
Бухоронинг “Бухоро” клуби Андижоннинг “Андижон”и билан баҳс юритди.
58-дақиқада ҳисоб Бектемир Абдуманнонов томонидан очилган бўлса, орадан 9 дақиқа ўтар-ўтмас Шаҳбоз Жўрабеков ҳисобни тенглаштирди.
Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди ва томонлан бир очкодан бўлишиб олди.
Яна бир учрашув эса Қўқонда ўтказилди. “Қўқон-1912” клуби Муборакнинг “Машъал”ини қабул қилди.
Ўйинда ҳисоб 1-дақиқадаёқ очилди. Ҳумоюн Муртазоевнинг голи биринчи бўлимда ягона бўлиб қолди.
65-дақиқада эса Нуржаҳон Музаффаров ҳисобни иккитага оширган бўлса, Ҳумоюн Муртазоев 76-дақиқада дубль қайд этди. Орадан 2 дақиқа ўтгач, 78-дақиқада Исломбек Баратов ҳисобни тўрттага оширди.
Шундай қилиб, муборакликлар меҳмондан ғалаба билан ортга қайтди.
Ушбу ўйинлардан сўнг турнир жадвали қуйидагича: