• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эрон Исроилга баллистик ракеталар билан зарба бермоқда (видео)



Исроил Мудофаа армияси 13 июнь куни кечқурун Эрон томонидан кўп миқдорда ракеталар учирилгани ҳақида хабар берди.

ЦАХАЛ баёнотида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари таҳдидни бартараф этиш учун ишга туширилгани қайд этилди. Аҳолига хавфсиз жойларга яшириниб, кейинги кўрсатмаларни кутиш тавсия этилган.

Исролнинг Тель-Авив шаҳрида бир неча портлашлар содир бўлгани хабар қилинмоқда. Эрон ракеталари Исроилнинг “Темир гумбаз”ини ёриб ўтгани айтилмоқда.

Тель-Авив олов ичида қолгани, ҳаво мудофаа тизими эса бунга дош беролмаётгани таъкидланмоқда.

13 июнга ўтар кечаси Исроил қўшинлари Эронга қарши ҳарбий операция бошлаб, Ислом Республикасининг бир неча аҳоли пунктларидаги объектларга зарбалар берди. Жумладан, Теҳрондаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) штаб-квартираси ҳам нишонга олинган.

Кейинроқ Эрон Атом энергияси ташкилоти (ИАЭТ) раҳбари Муҳаммад Эсломий Исроил ҳужумлари натижасида Натанздаги ядровий объектга жиддий зарар етмаганини маълум қилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *