• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

13 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари 7 млн сўм пора билан ушлангани айтилмоқда

Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари хизмат хонасида фермердан 7 млн сўм олаётганида қўлга тушгани айтилмоқда. Мансабдор тадбиркорга пилла топшириш режасини ёпиб беришини айтиб, жами 21 млн сўм талаб қилган.


дайжест

Ўзбекистон Исроил ва Эронни ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди

Ўзбекистон ТИВ Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти юзасидан баёнот бериб, томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди. «Кенг кўламли тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган жиддий вазиятнинг янада кескинлашуви хавотир уйғотмоқда», — дея таъкидлади ТИВ.


дайжест

Тошкент инвестиция форумида 30,5 млрд долларлик битимлар имзоланди

30,5 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланган IV Тошкент халқаро инвестиция форуми (илк учта форумда умумий 44 млрд доллар эди) Ўзбекистон энди фақат ресурс ҳудуди сифатида кўрилмаётганини кўрсатди, деб ёзмоқда Gazeta таҳлилчиси Дмитрий Поваров.


дайжест

Пойтахтнинг ўзида 23 минг ҳайдовчи ишсиз қолиши мумкин — Yandex Uzbekistan GR директори

Yandex Uzbekistan’нинг ҳукумат билан алоқалар бўйича директори Сардор Қодиров таксилар бўйича янги тартиб туфайли Тошкент шаҳрининг ўзида 23 минг инсон ишсиз қолиши мумкинлигини таъкидлади. «Таксилар сони камайтириш тирбандликни камайтирмайди, ёлғиз юрадиган ҳайдовчилар сонини оширади», — дейди у.


дайжест

ЕТТБ Ўзбекистондаги насос станциялари модернизацияси учун 250 млн долларгача суверен кредит ажратади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон бўйлаб 110 та суғориш насос станциясини модернизация қилиш учун 250 млн долларгача суверен кредит ажратади. Лойиҳа доирасида 10 та ҳудуд қамраб олиниши, унинг натижасида йилига 251 минг мегаватт соат электр энергияси тежалиши кутилмоқда.


дайжест

BYD 2025 йил охиригача Ўзбекистонда Denza премиал брендини тақдим этади

BYD Ўзбекистонда учинчи моделни маҳаллийлаштириш ва Denza премиал брендини бозорга олиб кириш ниятида, деди компания вакили Иван Цао. Сентябрга қадар BYD автомобилларига ўзбек тилидаги овозли ёрдамчини қўшишни режалаштирилган. Шунингдек, у Ўзбекистонда автомонополия бўлиши эҳтимолини истисно қилди.


дайжест

«Ўзбекистонда энергия Хитойдагига қараганда арзонроқ бўлади» — АCWА Power раҳбари

АCWА Power компанияси раҳбари Муҳаммад Абунайян Ўзбекистон дунёдаги энг рақобатбардош яшил энергия ишлаб чиқарувчилардан бирига айланишини таъкидлади. У Қорақалпоғистоннинг шамол салоҳиятини нафақат минтақада, балки дунёда ҳам ноёб деб атади: «Ишонинг, бу ерда энергия Хитойдагидан арзонроқ бўлади».


дайжест

«Лицензияси бор таксистлар исталган ҳудудда ишлаши мумкин» — транспорт вазири

Ўзбекистон ҳудудларидан келган ҳайдовчилар Тошкент ва бошқа вилоятларда такси хизмати кўрсатиши мумкин, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Унга кўра, рўйхатдан ўтиш жойи бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ, лекин фақат лицензия берилган ҳудудда ишлаш мумкин.


дайжест

Humans Octobank’ка нисбатан қарши даъво тайёрламоқда

Humans Octobank’ка нисбатан «шартнома мажбуриятларини мунтазам равишда бажармагани» учун қарши даъво қўзғатади. Octobank аввалроқ Humans хизматини тизимидан узиб қўйгани ҳамда қарзни ундириш ва етказилган зарарни қоплаш учун судга даъво аризаси киритганини маълум қилганди.


дайжест

Протекционизм, савдо парчаланиши ва таъминот занжирининг узилиши. ИҲТТ таҳлилчиси — замонавий савдо муносабатларидаги муаммолар ҳақида

ИҲТТ таҳлилчиси Селеста Лапорт-Таламон Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида глобал савдо дуч келаётган муаммолар ва ҳарбий можаролар, савдо урушлари ва қазилма ёқилғи нархи ўзгарувчанлигининг Марказий Осиё иқтисодиётига таъсири ҳақидаги фикрларини Gazeta нашри билан ўртоқлашди.


дайжест

Бухоро вилояти ҳокимлиги Ботир Зарипов боғчадаги бинони судсиз бузишни буюргани акс этган видео юзасидан изоҳ берди

Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳоким Ботир Зариповнинг боғча ҳудудидаги бинони суд қарорини кутмасдан бузишни талаб қилгани акс этган видео юзасидан муносабат билдирди. Унга кўра, ҳоким боғча ҳудудидаги ноқонуний тарзда қурилган умумий овқатланиш объектига махфий кириш-чиқиш йўлаги ҳақида гапирган.


дайжест

Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари эҳтимолий ҳужумлар туфайли огоҳликка чақирилди

Эрон билан қайта бошланган ҳарбий ҳаракатлар фонида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди. Дипмиссия фуқароларга эҳтимолий ракета ҳужумлари пайтида бомба бошпаналарига кириш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва элчихонанинг алоқа маълумотларини олиб юришни сўрамоқда.


дайжест

Самарқандда 15 ёшли жиянини 20 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга тушди

Каттақўрғон туманида икки аёл 15 ёшли болани 50 млн сўмга сотмоқчи бўлгани аниқланди. Тезкор тадбирда улардан бири бола учун 20 млн сўм олаётганида қўлга тушди.


дайжест

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Жумадан қуруқ ва бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Шанба-якшанба кунлари ҳаво +36…+38, айрим жойларда +40…+42 даражагача исийди. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳам мумкин.


дайжест

Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади

Ўзгидромет 16−19 июнь кунлари жазирама иссиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Ҳаво ҳарорати шу кунларда +40…+42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +43, +44 даражагача кўтарилади.


дайжест

Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабабли бир нечта рейслар Тошкентдаги аэродромга йўналтирилди

Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир нечта халқаро авикомпаниялар рейслари Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди. Uzbekistan Airways’нинг Тошкент — Жидда рейси қайтиб қўнди, Centrum Air’нинг Тошкент — Доҳа рейси кечиктирилди.


дайжест

«Юксалиш»: Ўзбекистонда ўнлаб сув таъминоти объектлари расман фойдаланишга топширилган, бироқ ишламайди

«Юксалиш» ҳаракати 2024 йилда аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш бўйича вазифалар бажарилишини текширди. Мониторинг сув таъминоти бўйича ўнлаб объектлар «номига» топширилгани, реконструкциядаги 67 объектнинг 23 тасида амалий ишлар ҳали якунланмаганини кўрсатди.


дайжест

Фарғонада болаларга ноқонуний диний сабоқ берадиган ҳужралар аниқланди

ДХХ Фарғона вилоятининг бир қанча туманларида уйида ҳужра ташкил этиб, пул эвазига турли вилоятлик вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериб келган шахсларни ушлади.


дайжест

ЙҲХХ бошлиғи «болалар ўлими энг оғриқли масала» эканини айтди, аммо бу бўйича статистика яна очиқланмади

ЙҲХХ бошлиғи Шерзод Ибрагимов болалар ўлими билан тугаётган авариялар энг оғриқли масала эканини таъкидлади. «Ҳар битта шундай ЙТҲни эшитсак, ўзимизни қўярга жой топа олмаймиз», — деди Ибрагимов. Аммо у бундай ЙТҲлар статистикасини очиқламади ва керакли вақтларда тақдим этилаётганини айтди.


дайжест

Ўзбекистонда «чиройли» авторақам учун рекордли $122,2 минг таклиф қилинди

Ўзбекистондаги энг қиммат автомобиль рақами аукционда 1,56 млрд сўмга ($122,2 минг) сотилди.


дайжест

Андижонда темирйўлдаги цистернага чиққан эркакни ток урди

Андижон вилоятидаги Пойтуғ темирйўл бекатида бўш турган цистернага чиқиб олган эркакни ток урди. Унинг танаси ёна бошлаган, шунда у ўзини вагондан пастга ташлаб, тирик қолган. Фуқаро шифохонага ётқизилди.


дайжест

«Хориж тажрибасида ҳам йўқ». Ўзбекистонда пиёда мақомини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати пиёдаларга мақом бериш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди. Айтишларича, бундай амалиёт халқаро тажрибада ҳам йўқ. Бу мақом ёшга кўра белгиланади: «катталарга муҳтож пиёда», «пиёда бола», «ўсмир пиёда» ва «пиёда».


дайжест

Кинотавсия: хоррор мухлислари учун байрам, 2 млрд топган Хитой мультфильми ва Брэд Питтнинг қайтиши

Сарвар Каримов «Кинотавсия»да июнь ойидаги премьералар ҳақида ҳикоя қилади. Бу сонда мультфильмлар тарихида энг кўп касса йиғимларини қайд этган «Нэчжа», «Балерина» жангари картинаси, Брэд Питтнинг янги роли, Николас Кейджнинг «Сёрфер» триллери ва бир қанча хоррорлар ҳақида гап боради.


дайжест

Исроил Эронга ҳужум бошлади (видео)

Исроил кучлари «Эрон режимининг давом этаётган тажовузига жавоб» сифатида унинг бир қанча ҳарбий объектларига, жумладан, ядровий дастури билан боғлиқларига зарба берди. Нетаньяҳу «мисли кўрилмаган» ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Теҳронда портлаш овозлари эшитилмоқда. Видео.


дайжест

ИИҚК раҳбари ва ядрочи олимлар Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлди. Яна нималар маълум?

Исроилнинг Эрондаги ядровий объектларга берган зарбаси оқибатида Эроннинг уч нафар юқори мартабали қўмондони ва олти нафар ядрочи олими ҳалок бўлди. Эрон бунга жавобан 100 дан ортиқ дрон учирди ва Исроилга «қаттиқ жазо» билан таҳдид қилди. Яна нималар маълум? — Gazeta материалида.


дайжест

Ҳиндистондаги Dreamliner авиаҳалокатидан фақат бир киши омон қолди, 240 дан ортиқ одам ҳалок бўлди — Reuters

Лондонга учаётган Dreamliner самолёти Ҳиндистонда қулаши оқибатида, янгиланган маълумотларга кўра, 240 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ҳозиргача бир йўловчи омон қолгани маълум: у шифохонада даволанмоқда. Самолёт тиббиёт коллежи ҳостелларидан бирига қулаган, ҳалок бўлганлар сони текширилмоқда.


дайжест

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси ҳам фуқароларни огоҳликка чақирди

Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддият кескинлашиши ортидан Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси фуқароларни хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга чақирди. Элчихона ўзбекистонликларга расмий хабарларини мунтазам равишда кузатиб боришни ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни олиб юришни тавсия қилди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *