• Пт. Июл 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Shahed камикадзе дронлари Исроил ҳаво мудофаасини йўқ қилиш учун учирилди ва 50 дақиқада манзилга етиб боради — ОАВ


Бугун 13 июнь куни кечқурун Эрон томонидан кўп миқдорда ракеталар Исроил ҳудудига учирилгани ҳақида хабар берилганди.

Эрон матбуоти хабар беришича, Shahed камикадзе дронлари Исроил ҳаво мудофаасини бостириш учун учирилган ва яқин 50 дақиқада ўз мақсадига етиб боради.

Foto: Google Images
Фото: Google Images

Шунингдек, 800 баллистик ракетадан иборат зарба Эрон бўйлаб 72 та объектдан, жумладан, ер ости учириш мосламаларидан йўлланиши режалаштирилган.

Аввалроқ Исроил армияси баёнотида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари таҳдидни бартараф этиш учун ишга туширилгани қайд этилганди. Аҳолига хавфсиз жойларга яшириниб, кейинги кўрсатмаларни кутиш тавсия этилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *