• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Аукционда 1,6 млрд сўмлик «чиройли» авторақам сотилди


Авторақамлар онлайн аукционида Ўзбекистонда 10 777 ЗЗЗ русумли давлат рақами рекорд даражада сотилди. Харидор ушбу «чиройли» автомобил рақами учун 1 млрд 560 млн сўм (122,2 минг доллар) таклиф қилган. Бу ушбу лотнинг бошланғич баҳоси – 187,5 миллион сўмдан 8,3 баравар юқори.

Битимни якунлаш учун харидор беш иш куни ичида тўловни амалга ошириши ва давлат рақамини Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясида рўйхатдан ўтказиши керак.

Мазкур авторақам бўйича бўлиб ўтган аукционда комиссия тўлови 78,2 млн сўмни, кафолат гарови эса 18,75 млн сўмни ташкил этган. Шуни ҳисобга олган ҳолда рақамнинг якуний қиймати 1 млрд 657 млн сўм дейиш мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *