• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эрон келишувга тайёр, Исроил эса янги ҳужумга тайёрланмоқда


Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигини кафолатловчи битим тузишга тайёр, дея баёнот берди мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи. 

Шунингдек, у Теҳрон Эронга ҳужумларини тўхтатса, Исроилга қарши ҳужумларни тўхтатишини ҳам таъкидлади.

Лекин ҳозирча бу баёнотга қарама-қарши тарафдан ижобий жавоб берилмади. 

Исроил кучлари эронликлардан ҳарбий инфратузилма яқинидаги ҳудудларни зудлик билан тарк этишни сўради. Яҳудий кучлари эронликларни шошилинч равишда огоҳлантириб, аҳолини ҳарбий объектлар атрофидаги ҳудудларни тарк этишга чақирди. 

 «Ҳарбий қурол заводларида ёки уларга яқин жойда бўлган барча шахслар ва уларни қўллаб-қувватлаш объэктлари ушбу ҳудудларни дарҳол тарк этишлари ва кейинги огоҳлантиришгача қайтмасликлари керак. Сизнинг ушбу инфратузилма яқинида бўлишингиз ҳаётингизни хавф остига қўяди», деди Исроил армиясининг Х ижтимоий тармоқдаги форс тилида ёзилган постида.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *