• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди


Исроил ҳарбийлари Ғазо бўйлаб 23 фаластинликни ўлдирди, улардан камида 11 нафари Ғазо гуманитар жамғармаси (ҒГЖ) томонидан бошқариладиган ёрдам пунктларида озиқ-овқат олишга уринаётган бўлган. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Foto: Al Jazeera
Фото: Al Jazeera

Ғазо марказидаги Ал Авда касалхонаси шифокорлари 15 июнь куни Al Jazeeraʼга хабар беришича, аҳоли Нетзарим коридори яқинидаги ҒГЖ объектига яқинлашишга уринганида Исроил ўқидан камида 3 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар яраланган.

Рафаҳнинг Мавоси ҳудудидаги ҒГЖ ёрдам пункти яқинида оч фаластинликларга қарата уюштирилган отишмада яна 2 киши ҳалок бўлиб, 50 дан ортиқ киши яраланган. Ҳалок бўлганлар ва ярадорлар яқин атрофдаги Қизил хоч касалхонасига етказилган.

Шунингдек, 15 июнь тонгидан бери Исроилнинг бир неча бор уюштирган ҳаво ҳужумлари Ғазо жанубида камида 12 нафар фаластинликни ўлдирган. Анклав шимолидаги Бейт Лахия шаҳрида исроилликларнинг бир гуруҳ одамларга берган зарбаси оқибатида яна 7 киши ҳалок бўлди, дея хабар берган шифокорлар.

Деярли ҳар куни юз бераётган оммавий отишмаларда ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлмоқда, ҒГЖ эса қурол билан ёрдам беришда айбланмоқда.

Шанба куни камида 79 фаластинлик ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти ёрдамга муҳтож аҳоли қатлами эди. Ғазо марказидаги Ал Авда ва Ал Ақсо шифохоналари шифокорлари Нетзарим коридори яқинидаги ҒГЖ ёрдам тарқатиш жойига яқинлашишга уринган камида 15 киши ҳалок бўлганини билдирган.

Якшанба кунги терактлар бўйича Исроил ҳарбийлари томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган. Жамғарма май ойи охирида Исроил озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур буюмлар бўйича 3 ойлик умумий блокадани қисман бекор қилганидан сўнг Ғазога ёрдам тарқатишни бошлаганди.

Al Jazeera маълум қилишича, фаластинликлар ҒГЖ ёрдам марказларини у ердаги такрорий ҳужумларни ҳисобга олган ҳолда “қатл ҳудуди” сифатида кўра бошлаган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг шанба кунги баёнотида айтилишича, ҒГЖ Ғазода операцияларни бошлаганидан бери бу ерда ҳозиргача камида 274 киши ҳалок бўлган ва 2 мингдан ортиқ киши яраланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *