• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи — Дарё Янгиликлари


“Наполи” клуби “Ливерпуль” сафида тўп сураётган икки ҳужумчи — Дарвин Нуньес ва Федерико Кьезани трансфер қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда La Repubblica нашрига таяниб TEAMtalk хабар берди.

Foto: Nytimes
Фото: Nytimes

Манбага кўра, мерсисайдликлар икки футболчини сотиш орқали жами 105 миллион евро даромад олишни мўлжалламоқда. “Наполи” эса келаси ҳафта ушбу футболчилар бўйича расмий таклиф билан чиқиши мумкин.

Қайд этилишича, неаполликлар устози Антонио Конте айнан шу икки футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда ва уларнинг трансферига бевосита қизиқиш билдирган.

Маълумот учун, Федерико Кьеза 2024 йил ёзида “Ливерпуль”га келиб қўшилган. У инглиз клубида 14 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Дарвин Нуньес эса ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 47 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 7 та ассист ёздириб қўйган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *