• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Netflix “Калмар ўйини” учинчи мавсумининг якуний трейлерини чиқарди — Дарё Янгиликлари

Netflix “Калмар ўйини” учинчи мавсумининг якуний трейлерини чиқарди — Дарё Янгиликлари


Netflix “Калмар ўйини” сериалининг учинчи ва сўнгги мавсумининг якуний трейлерини эълон қилди. Учинчи мавсумда бош қаҳрамон 456-ўйинчи Сон Ги Хун ҳалокатли ўйинга чек қўйиш учун синовларни давом эттиради.

Фото: Pravilamag.ru

Янги трейлерда қаҳрамон ўтган ўйинлар ва дўстларини эслайди. Видеода, шунингдек, VIP персонажлар, лифтдаги қўриқчилар жанги ва Ги Хуннинг фронтмен билан кечки овқатга тайёргарлик кўриши саҳналари мавжуд.

Сўнгги мавсум премераси 27 июнь куни бўлиб ўтади.

Аввалроқ “Калмар ўйини” режиссёри ва сценарий муаллифи Хван Дон Хек Хван томошабинларга учинчи мавсум иккинчисидан ҳам яхшироқ бўлишини ваъда қилган эди.

“Калмар ўйини”нинг иккинчи мавсуми 2024 йил 26 декабрда эфирга узатилди. У учинчиси билан бир вақтда суратга олинди, бу эса мавсумлар орасидаги интервални сезиларли даражада қисқартириш имконини берди. Шоунинг давоми сифатида Ги Хун ғалабадан уч йил ўтиб, бошқа ўйинчиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўйинга қайтди, аммо ҳаммаси унчалик осон эмас. Мавсумнинг сўнгги эпизоди титрлардан кейинги кулминацион нуқта таъсирли саҳна билан якунланади.

Фото: Pravilamag.ru

Иккинчи фасл Rotten Tomatoes’да (бу танқидчиларнинг фильмлар ва сериаллар ҳақидаги фикрларини тўплайдиган ва умумлаштирадиган, шунингдек, кино янгиликлари ҳақида маълумот берадиган агрегатор веб-сайтдир) 83% танқидчилар ва 63% томошабинлар томонидан маъқулланди. Чиқарилганидан бери 11 кун ичида сериалнинг давоми 126,2 миллион марта кўрилди — бундай натижага қисқа вақт ичида ҳали ҳеч бир Netflix сериали эриша олмаган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *