14−15 июнь кунлари Жиззах вилоятидаги Зомин миллий табиат боғида спорт ва маданият фестивалига айланиб улгурган бешинчи Zaamin Ultra марафони ўтказилди, дея хабар бермоқда унда қатнашган Gazeta мухбири.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган икки кунлик тадбирда 17 та мамлакатдан 3500 дан зиёд иштирокчи ва меҳмон қатнашди. Улар орасида Беларусь, Буюк Британия, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Нидерландия, Россия, АҚШ, Тожикистон, Туркия, Украина, Франция, Чехия ва Швейцария фуқаролари бор.
Марафонда юзлаб ҳаваскор ва профессионал югуриш ишқибозлари тоғ оралаб 2, 5, 10, 21 километрга, болалар эса 60, 300, 600 ва 1000 метрлик масофаларда ўз иродаси ва сабрини синовдан ўтказди. Хусусан, дунёдаги энг баланд тоғ йўлларидан бири ҳисобланган 50 километрлик масофа учун 80 нафар спортчи қатнашди.
Иштирокчилар ва якуний натижалар ҳақида батафсил маълумотни мазкур ҳавола орқали билиб олиш мумкин.
Фото: Маданият ва саънатни ривожлантириш жамғармаси.
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.