• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мурожаат билан чиқди  — Дарё Янгиликлари


Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур мамлакатдаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.

Фото: “РИА Новости”

Мурожаатда айтилишича, Исроил ҳудудида хавфсизлик масалалари бўйича Фронт орти буйруғи томонидан махсус огоҳлантиришлар берилади. Фуқаролардан ушбу белгиланган расмий кўрсатмаларга қатъий амал қилиш сўралди. 

Қизил рангдаги огоҳлантириш – бу хавфли вазиятни англатади. Бундай пайтда сиз:

  • Яқиндаги ҳимояланган жой (бомбоубежише/мамат) ёнида бўлишингиз лозим;
  • Ҳаракатланишни чеклашингиз зарур;
  • Сирена эшитилганда, зудлик билан ҳимояланган жойга киринг ва янги огоҳлантириш берилгунга қадар шу ерда қолинг.

Кўк рангдаги огоҳлантириш – хавф ўтганини ва ҳимояланган жойни тарк этиш мумкинлигини билдириш учун берилади. Бошпаналар ёнида қолиш шарт эмас.

Муҳим: Ҳар қандай ҳолатда ҳам, расмий органларнинг кўрсатмаларига риоя қилинг ва яқин атрофдаги бошпана жойлари ҳақида аввалдан маълумотга эга бўлинг, дейилади мурожаатда.

Шунингдек, айтилишича бугун Исроил ҳудудига кучли ракета ҳужумлари кузатилиши кутилмоқда.

“Шу муносабат билан ўз хавфсизлигингизни таъминлаш мақсадида эҳтиёт чораларини кўришингизни ва Исроил Фронт орти буйруғи томонидан берилган кўрсатмаларга қатъий амал қилишингизни сўраймиз”, дея огоҳлантириш берилди.

Элчихонанинг фуқароларга мурожаатлари:



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *