• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Айрим тоифа ўқувчилар қўшимча таълимга жалб этилади


Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади

Ҳукумат қарори (365-сон, 14.06.2025 й.) билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 

Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш ҳамда ўқитиш харажатларининг 80 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

 Айрим тоифадаги ўқувчилар Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандлари ҳисобланади.

Ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади. 

 Ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

 Таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича 1 нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун 1 ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошмайди:

— 7-11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) учун БҲМнинг 1 бараваридан;

— 12-18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари, 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 2 бараваридан;

— 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 4 бараваридан.

Тўгарак тўловининг 80 фоизи Давлат бюджетидан, 20 фоизи ўқувчининг ота-онаси томонидан тўланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *