«Халқ қабулхоналари «диспетчер»га айланиб қолди» — президент
Президент Халқ қабулхоналари аҳоли масалаларни ҳал қилиш ўрнига уларни ташкилотларига тақсимловчи «диспетчер»га айланиб қолганини айтди. Бугундан улардаги барча ходимлар ишдан бўшатилади. Энди қабулхоналарга вилоят ва туман ҳокими раҳбарлик қилади.
Ўзбекистон туманларида бошқарув тизими ўзгаради. Президент қуйи бўғиннинг самарасизлигини кўрсатиб ўтди
Туман ҳокимлари уларга 100 дан ортиқ қонун ва қарорлар бўйича 500 га яқин функция юклатилган бўлса-да, ярмидан кўпини билмайди. Комплекс ривожлантиришга масъул идоралар фақат кундалик топшириқларни бажариш билан банд, деди президент туманларда бошқарув тизими ўзгаришини эълон қиларкан.
Ҳоким ва вазирлар топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт — президент
Президент Шавкат Мирзиёев ҳоким ва вазирлар проактив, яъни топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт эканини таъкидлади. «Аҳоли ва бизнес сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур», — деди давлат раҳбари.
Президент администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилди, унинг ваколатлари Ҳисоб палатасига ўтказилади
Президент администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилди. Давлат раҳбари орган фаолиятини кескин танқид қилди. «Назорат инспекциясига нима учун шунча ваколат берилган? Масалаларни ўрганиб, айбдорларни жазолаш бўйича нега таклиф киритмайди?», — дея қайд этди у.
Эрондан 30 дан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди — ТИВ
Ўзбекистон Туркманистон ва Озарбайжон ҳудудлари орқали 30 дан ортиқ фуқаросини Эрондан эвакуация қилди. ТИВ Исроил ва Эрондаги элчихоналар 24/7 режимида фаолият юритаётганини билдирди.
Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — Хитой» саммитида иштирок этиш учун Остонага боради
Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — Хитой» форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун 17 июнь куни Остонага ташриф буюради. Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси билан ҳам учрашади.
1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади
Ўзбекистонда 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.
Россия Ўзбекистонда катта АЭС ҳам қуриши мумкин
Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳасининг формати ўзгартирилиши мумкин. Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги нафақат кичик, балки катта АЭС ҳам қурилиши ҳақида хабар берди, лекин кейинчалик бу хабарини ўчирди. Gazeta манбаси Тошкентдаги музокараларда бу мавзу ҳақиқатан ҳам кўтарилганини тасдиқлади.
Президент йил якунигача 100 минг хонадон энергия самарадор тизимга ўтиши зарурлигини айтди
Шавкат Мирзиёев йил якунигача истеъмоли юқори бўлган камида 100 минг хонадон энергия самарадор тизимга ўтиши зарурлигини кўрсатиб ўтди. Вазирлик, ҳокимлик ва давлат корхоналарининг ойлик истеъмоли 500 киловатт соатдан юқори бўлган ходимлари рўйхати шакллантирилади.
Ўзбекистондаги ўрмон ва яйлов ерларининг бир қисми озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун берилади
Ўзбекистонда ўрмон ва яйловлардан озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун ерлар ажратилади. Президент захира бўлган ўрмон ерларидан етарлича фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтди. «Шунча ресурс билан гўштга бўлган ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, экспортга ҳам чиқсак бўлади-ку!» — деди президент.
Moody’s Ўзбекистон рейтинги прогнозини «ижобий»га кўтарди
Moody’s халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг узоқ муддатли рейтингини «Ba3» даражасида тасдиқлади ва прогнозни «барқарор»дан «ижобий»га яхшилади. Ташкилот мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсиши, бюджет тақчиллиги қисқаргани ва давлат қарзининг нисбатан паст даражасини қайд этди.
Ўзбекистонда 16−22 июнь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета» шарҳи
Ўзбекистонда ҳафта боши ва ўрталарида +40 даражадан юқори об-ҳаво кузатилади. Чоршанба куни водийда +42 даражагача етиши мумкин. Чоршанба, пайшанба кунлари ҳарорат бироз пасаяди. Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво ҳукмрон бўлади.
Ҳафта давомида ҳарорат +44 даражагача кўтарилади
16−19 июнь кунлари Ўзбекистонда ҳаво +40…+44 даражагача исийди, кечалари дим бўлади. Ҳафта охирида ҳарорат +35…+38 даражагача пасайиши кутилмоқда.
«Мақсади битта — тадбиркорларга сотиш!» Президент яшил ҳудуд ва болалар ўйингоҳлари қурилиш учун бериб юборилаётганини танқид қилди
Шавкат Мирзиёев масъулларга қайси ҳудудда «яшил» ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳи бошқа мақсадлар учун бериб юборилган бўлса, ҳаммасини аниқлаб, жойига қайтаришни топширди.
«Икки ҳафтада ечим топсин, бўлмаса ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин». Президент суюлтирилган газ етказишдаги муаммо бўйича раҳбарларни сўнгги бор огоҳлантирди
Президент суюлтирилган газ етказишда 60−70 кунлаб узилиш кузатилаётганини танқид қилди. «Иссиқ кунларда газда шунча муаммо бўлса, қишда одамлар қозонини нимада қайнатади? Раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш: бу масалага 2 ҳафтада ечим топсин, бўлмаса ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин», — деди президент.
Дубайдаги муштлашувда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлган — ОАВ
Апрель ойида Дубайда ўзбекистонликлар иштирокида оммавий муштлашув бўлганди. Хорижий ОАВнинг ёзишича, жанжал туфайли икки ўзбекистонлик ҳалок бўлган. Ишга алоқадор 11 киши, жумладан, асосий гумондорлар қўлга олинган.
Собиқ депутат Кобул Дусов 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди
Собиқ депутат, блогер Кобул Дусов туҳмат, ҳақорат қилиш ва ёлғон хабар беришда айбланиб, 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Йўллардаги камералар фақат жарима ёзиши эмас, транспорт оқимини бошқариши керак — президент
Президент йўллардаги камералар нафақат жарима ёзишга, балки тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, фуқаролар жамоат транспорти сифати ва тирбандлик муаммосидан «мутлақо норози».
«Концертни тадбиркорлар ташкиллаштирмоқда». Маданият жамғармаси — Женнифер Лопеснинг концерти харажатлари, «Бунёдкор» стадионининг ҳолати ҳақида
Америкалик хонанда Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги концерти Маданият жамғармаси ва ҳамкор фирмалар кўмагида ташкиллаштирилмоқда. Жамғарма вакилининг айтишича, харажатларга давлатдан маблағ олинмаган, шунингдек, «Бунёдкор» стадиони концерт ўтказишга тайёр. Майдондаги газон тажрибадан ўтказилган.
Тоғлар ортидаги ирода: Жиззахда ўтган Zaamin Ultra 2025 марафонидан фоторепортаж
14−15 июнь кунлари Зомин миллий табиат боғида бешинчи бор халқаро Zaamin Ultra марафони ўтказилди. 17 та мамлакатдан 3500 дан ортиқ иштирокчи ҳамда меҳмон қатнашган спорт ва маданият фестивали — Gazeta фоторепортажида.
Сардобада икки нафар мактаб ўқувчисининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди
Сирдарё вилояти Сардоба туманида 24 ёшли ҳайдовчи соатига 118 км тезликда ҳаракатланган ҳолда йўл ёқасидаги икки нафар мактаб ўқувчисини уриб юбориб, уларнинг ўлимига сабабчи бўлган эди. Суд унга нисбатан 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Адлия вазирлиги жинс ўзгарганда исм ва фамилияни ҳам ўзгартириш мумкин бўлгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, туғилиш вақтида нотўғри қайд этилган жинс кейинчалик тиббий хулоса асосида тузатилиши мумкин. Эндиликда бундай ҳолатларда фамилия, исм ва ота исмини ҳам ўзгартиришга рухсат берилади. Адлия вазирлиги тармоқларда турлича талқин қилинган янгиликка изоҳ берди.
«Халқ назорати» электрон портали бутун республикада ишга туширилади
Президент бир ой ичида Тошкент шаҳрида қўлланиладиган «Халқ назорати» электрон порталини бутун республикада ишга туширишни топширди. Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.
Қашқадарёда солиқ ходими 3 минг доллар олаётганда ушлангани айтилмоқда
Қамаши туманида ғишт заводи фаолиятини қайта тиклаш эвазига пул талаб қилган фуқаро ва ишга алоқадор бўлган солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ушланди. Уларнинг ҳар бири 3 минг доллардан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
«Қипчоқ» ва «Турон» метро бекатларидаги профилактик ишлар қандай кетмоқда? Фоторепортаж
Тошкент метрополитени «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги сўнгги 2 бекат: «Қипчоқ» ва «Турон»да режали профилактик ишларни бажармоқда, ҳозир улар вақтинча ёпиқ. Йўналишдаги барча 14 бекат 3 ойгача босқичма-босқич назоратдан ўтади. Gazeta вақтинча ёпилган 2 бекат атрофида кетаётган ишларни кузатди.
Украинадан келган болалар Ўзбекистонда дам олиш ва реабилитацияни якунламоқда
100 га яқин украиналик бола Ўзбекистонда дам олди. Маданий дастур маҳорат дарслари, экскурсиялар, интеллектуал ўйинлар ва спорт мусобақаларини ўз ичига олди.
Ўзбекистонда иссиқ ҳаво туфайли поездлар тезлиги пасайтирилади
Ўзбекистонда ушбу ҳафтада кутилаётган жазирама туфайли шаҳарлараро поездлар тезлиги чекланади. Уларнинг ҳаракат жадвали ҳам ўзгариши мумкин.
Ҳайдовчиларни маъмурий огоҳлантиришга оид қонун лойиҳаси парламентга киритилди
Ўзбекистонда маъмурий жазо тизимига янги таъсир чораси — маъмурий огоҳлантиришни киритиш режалаштирилмоқда. У илк бор содир этилган кичик ЙҲҚларни, масалан, бошқарув пайтида телефондан фойдаланиш, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун қўлланади.
Uzbekistan: Land of Talents кампанияси Ўзбекистонни футбол мамлакати сифатида намойиш этади
Uzbekistan: Land of Talents кампанияси Ўзбекистонни футбол мамлакати сифатида танитишни режалаштирмоқда. Миллий терма жамоани қўллашга қаратилган мерчлар ва футболчиларга бағишланган мадҳия яратилади. FIFA World Stars билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилади. Ҳаракат яна қатор чора-тадбирларни кўзлаган.
Исроил-Эрон можароси. Асосий маълумотлар
Исроил Эронда турли нишонларга зарба беришда давом этмоқда. Эрон Исроилга ракета зарбалари билан жавоб қайтармоқда. Икки томондан ҳам қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиб бормоқда. Бу соатгача нималар маълум? — Gazeta материалида.
Яна 36 та давлат фуқароларининг АҚШга кириши тақиқланиши мумкин
Дональд Трамп маъмурияти яна 36 давлат, жумладан, Қирғизистон ва Миср фуқароларининг АҚШга киришини чеклаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу мамлакатларга АҚШ ҳукумати талабларини бажариш учун 60 кун муҳлат берилди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!