• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқда тобора кескинлашаётган ҳарбий-сиёсий вазият муносабати билан Эрон ва Исроилда бўлган Ўзбекистон фуқароларига тавсиялар берди.

Foto: “Daryo”
Фото: “Дарё”

Жумладан:

  • ҳарбий ва бошқа давлат объектларига яқинлашмаслик, уларни фото ва видеога олмаслик;
  • одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқда бўлиш;
  • маҳаллий ҳукумат органлари томонидан берилаётган кўрсатмаларга сўзсиз риоя қилиш, зарурат туғилганда махсус бошпаналарга ёки хавфсиз жойларга йўл олиш.

Фуқаролардан зарурат туғилганда Ўзбекистоннинг Эрон ва Исроилдаги дипломатик ваколатхоналари билан боғланиш сўралди.

Эрондаги Ўзбекистон элчихонаси билан алоқа маълумотлари:

  • Телефон: +98 (21) 22299780, 22832025
  • Электрон почта: iri.uzembassy@mfa.uz

Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси билан алоқа маълумотлари:

  • Телефон: +972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076
  • Шошилинч мурожаатлар учун: +972 (54) 485-1397
  • Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz

Ўзбекистон ТИВ ҳолатни доимий равишда мониторинг қилиб бориши ҳамда заруратга қараб қўшимча ахборот тақдим этишини қўшимча қилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *