• Вс. Июл 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Меҳнат муҳожирларининг жасадларини Ватанга қайтариш давлат ҳисобидан бўлиши мумкин  


Бугун, 17 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар. 

Ушбу қонун лойиҳаси билан «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги қонунга меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадларини олиб келишни ташкил этиш харажатларига доир норма киритилмоқда.

Унга кўра, мазкур харажатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда молиялаштирилиши таклиф этилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *