18−20 июнь кунлари Ўзбекистон давлат консерваториясида «Дамли созлар навоси» дамли чолғулар ансамбль ва оркестрларининг II халқаро фестивали бўлиб ўтади, дея хабар қилди ташкилотчилар Gazeta’га.
Фестивалда 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган 1000 дан ортиқ ёш ижрочилар иштирок этади, улардан 300 га яқини Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Россия каби давлатлар вакиллари ҳисобланади.
Тошкентда ёшлар учун таътил даврида мазмунли дам олишни ташкил этиш дастури доирасида Central Park, «Наврўз» этнопарки ва бошқа майдонларда дамли чолғу асбоблар ижросида концерт дастурлари ўтказилади.
Фестиваль ёшлар орасида мусиқа санъатини оммалаштириш, дамли ва зарбли асбобларда ижрочилик маҳоратини ривожлантириш ҳамда мамлакатлар ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.
Тадбир Ўзбекистон маданият вазирлиги, Давлат консерваторияси ва Давлат симфоник оркестри ташаббуси билан ўтказилмоқда. Барча концертларга кириш бепул.
Фестиваль дастури
18 июнь. Ўзбекистон давлат консерваторияси:
12:00−13:00 — дирижёр Тимур Мирзаев бошчилигидаги консерватория талабалари дамли чолғулар оркестрининг тантанали очилиши ва чиқишлари;
14:00−18:30 — иштирокчиларнинг ижро дастурлари;
20:00−22:00 — Тошкент боғларидаги концертлар.
19 июнь. Ўзбекистон давлат консерваторияси:
09:00−13:00 — оркестр чиқишлари;
14:00−19:00 — иштирокчилар дастурлари;
20:00−22:00 — Central Park ва «Наврўз» паркида концертлар.
20 июнь. Ўзбекистон давлат консерваторияси:
10:00−12:00 — халқаро илмий анжуманнинг очилиши;
16:00−18:00 — маҳорат дарслари;
20:00−21:00 — Tashkent Ctiy боғида фестивалнинг ёпилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросими.
Бош соврин — гран-при 15 млн сўмлик пул мукофоти билан тақдим этилади. Биринчи ўрин учун 10 млн сўм, иккинчи ўрин учун 5 млн сўм, учинчи ўрин учун эса 3 млн сўм мукофот берилади.