• Вс. Июл 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

17 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


«Провокация ва ҳақоратомуз чақириқларга учманг». Ўзбекистон ТИВ Исроил-Эрон можароси бўйича фуқароларга мурожаат қилди

Ўзбекистон ТИВ Исроил-Эрон можароси бўйича фуқароларга мурожаат қилиб, тинчликпарварлик ва бағрикенгликка чақирди. «Ўзбекистон икки давлат билан ҳам ўзаро мустаҳкам дипломатик алоқаларга эга. Эрон-Исроил можароси мамлакатимизнинг манфаатларига жавоб бермайди», — дейилади ТИВ хабарида.


дайжест

Илҳом Ҳайдаров Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги янги элчиси Илҳом Ҳайдаров Анқарада иш бошлади. У Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Дипломат илгари Украинада ҳам элчилик қилган.


дайжест

Темирйўл қурилиши ва ЖСТга аъзолик: Шавкат Мирзиёев Хитой раиси билан музокара ўтказди

Остонада Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпин билан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишини жадаллаштириш ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришни муҳокама қилди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги бўйича икки томонлама музокаралар якунланганига оид баённома имзолангани эълон қилинди.


дайжест

«Куч ишлатиш ўзини оқламайди». Мирзиёев «МО — Хитой» саммитида халқаро зиддиятларни музокара билан ҳал қилишга чақирди

Минтақада хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ва технологик алоқаларни кучайтириш, «Рақамли Ипак йўли» платформасини яратиш, Афғонистонни унутмаслик — Шавкат Мирзиёев «МО — Хитой» саммитида шу масалаларни кўтарди. У нутқида минтақавий сиёсат ва ҳамкорлик келажагига оид таклифларини илгари сурди.


дайжест

Янги Тошкентгача бўлган метро лойиҳасига Россиянинг «Мосинжпроект» ва Туркиянинг Doğuş Holding компаниялари жалб қилинган

Россиянинг «Мосинжпроект» муҳандислик компанияси ва Туркиянинг Doğuş Holding компанияси Янги Тошкентгача бўлган метро линиясини лойиҳалаш ва қуришда иштирок этади. Қурилиш ишлари олиб борилаётган Олимпия шаҳарчаси ёнида янги йўналишнинг учинчи бекати жойлашади.


дайжест

Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконияти пайдо бўлди

6 июндан бошлаб жисмоний шахслар учун ўз маълумотларини кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритиш хизмати ишга тушди. «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» хизмат бепул эканини ва у одамларга ўзининг хабарисиз кредитлар расмийлаштирилиши ҳолатларининг олдини олишини қайд этган.


дайжест

Тошкентда 816 млн долларлик учта катта турар жой мажмуаси қурилиши режалаштирилган

Уч компания Тошкентда турар жой мажмуалари қуриш ташаббуси билан чиқди. Биринчиси «Фотон» заводи ўрнида 53 қаватли минорадир. Бошқаси Геология қўмитасининг собиқ ҳудудида, учинчиси Magic City йўлининг нариги томонида қурилиши мумкин. Биноларнинг қаватлилиги бош режа параметрларидан ошиб кетмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда дори нархлари қайта кўриб чиқилмоқда: 3000 турдан 490 таси арзонлашади

Ўзбекистонда 3000 турдаги дори воситаси нархи қайта кўриб чиқилиб, 490 тасида нарх пасайтирилиши назарда тутилган, деди Фармагентлик раҳбари. Унинг сўзларига кўра, бу жараён референт давлатлар мисолида амалга оширилмоқда. Дорихоналарга эски захирани сотиш учун маълум муддат берилади.


дайжест

«Фармацевтикада тез фойда кутманг, бу — узоқ муддатли бизнес» — Абдулла Азизов

Фармагентлик раҳбари Абдулла Азизов фармацевтика соҳаси ривожланишини изоҳлар экан, бу соҳадаги ҳар қандай инвестиция узоқ муддат талаб қилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, дори воситасини ишлаб чиқариш ва уни бозорга чиқариш жараёни камида тўрт йилдан ортиқ вақт олади.


дайжест

Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар ёз мавсумида 24 соатлик иш тартибига ўтади

18 июндан Ўзбекистоннинг Сўх ва Шоҳимардон анклавларига олиб борувчи назорат-ўтказиш пунктлари ёз мавсумида кечаю кундуз ишлайдиган тартибга ўтади.


дайжест

«Ҳиссиётга берилмаслик керак». «Юксалиш» ҳаракати «Ўзсувтаъминот» раддиясига муносабат билдирди

«Юксалиш» ҳаракати ичимлик суви таъминоти бўйича олиб борган жамоатчилик мониторингига берилган раддия юзасидан «Ўзсувтаъминот»ни ҳиссиётга берилмасликка чақирди. Ҳаракат сув таъминотида муаммолар ҳануз давом этаётганини мисоллар билан келтирди.


дайжест

«Биринчи навбатда инфратузилма». Президент коммуникацияларни тайёрламасдан, лойиҳаларни бошламасликни буюрди

Президент коммунал инфратузилма яратилгандан кейингина лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ўтишни буюрди, деди Тошкент ҳокими. Кейинги 20 йилда пойтахтда 58,5 млрд долларлик 394 та лойиҳа амалга оширилади. Чилонзор туманида 160 МВт қувватга эга янги подстанция ва сув резервуари қурилади.


дайжест

Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга яна тавсиялар берди

Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш ва тавсиялар берди. Ҳарбий ва бошқа давлат объектларига яқинлашмаслик, уларни фото ва видеога олмаслик, одамлар гавжум жойлардан йироқда бўлиш, зарурат туғилса, хавфсиз жойларга йўл олиш сўралмоқда.


дайжест

Радар ва камераларда қайд этилган қоидабузарлик бўйича маъмурий жазо 1 ойдан кечиктирмай чиқариш кераклиги белгиланмоқда

Депутатлар йўл қоидаси бузилгани фото ва видео орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай қўлланилиши белгиланган қонунни биринчи ўқишда маъқуллади. Қонунда айрим қоидабузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланиши белгиланмоқда.


дайжест

Ўзбекистоннинг яна 11 та шаҳрида Yandex Maps ва Go иловаларида автобусларни онлайн кузатиш йўлга қўйилди

Тошкент ва Самарқанддан кейин яна 11 та шаҳарда Yandex Go ва Yandex Maps иловаларида автобусларни онлайн кузатиш имкони яратилди. Фойдаланувчилар жамоат транспортининг йўналиши, жойлашуви ва тахминий келиш вақтини кўриши мумкин.


дайжест

Тошкентда «Дамли созлар навоси» II халқаро фестивали бўлиб ўтади

18−20 июнь кунлари Тошкент шаҳрида 1000 нафардан ортиқ ёш ижрочилар иштирокида «Дамли созлар навоси» дамли чолғулар ансамбллари ва оркестрларининг халқаро фестивали бўлиб ўтади. Улар уч кун давомида кечки пайт пойтахтдаги истироҳат боғларида чиқишлар қилади. Барча концертларга кириш бепул.


дайжест

Сафина Садуллаева Польшадаги енгил атлетика турнирида олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчи Сафина Садуллаева Польшанинг Белосток шаҳрида ўзининг энг яхши натижасини кўрсатди. У 1,90 метрга сакраб, олтин медални қўлга киритди.


дайжест

Трамп барчани Теҳронни зудлик билан тарк этишга чақирди

АҚШ президенти Дональд Трамп барчани зудлик билан Теҳрондан эвакуация қилишга чақирди. Шунингдек, у «Катта еттилик» саммитини эрта тарк этди. «Содда қилиб айтганда Эрон ядро қуролига эга бўлиши мумкин эмас. Мен буни қайта ва қайта айтдим», — деб ёзди АҚШ президенти.


дайжест

Россия Киевга ракета ва дронлар билан зарба берди, 15 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди

Россиянинг Киевга ҳужумлари оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Шаҳар туманларидан бирида турар жой биносининг подъезди бутунлай қулаб тушди. Украина пойтахтида 18 июнь мотам куни деб эълон қилинди.


дайжест

Қозоғистон мамлакатдаги иккинчи АЭСни қуриш учун Хитойни танлади

Қозоғистон мамлакатдаги иккинчи АЭСни қуриш учун Хитой Миллий Ядро Корпорациясини танлади. Қозоғистон биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича консорциумга раҳбарлик қилиш учун «Росатом»ни танлаган эди.


дайжест

Трамп Эрондан ядро дастуридан «тўлиқ воз кечишни» талаб қилди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, Эрон Исроил билан можарони ҳал қилиш учун ўзининг ядровий дастурини ишлаб чиқишдан бутунлай воз кечишига тўғри келади. У аввалроқ барчани Теҳронни зудлик билан тарк этишга чақирганди.


дайжест

Economist дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингини эълон қилди

Дания пойтахти Копенгаген Economist рейтингида дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳри деб топилди. Илк бешликда Вена (олдинги 3 йилда пешқадам эди), Цюрих, Мельбурн ва Женева бор. Охирги ўринни Суриянинг Дамашқ шаҳри эгаллади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Один комментарий к “17 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta”
  1. Асосий янги хабарлар қисқа, лўнда ва тушунарли бўлгани яхши…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *