• Вс. Июл 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Маҳмуд Аҳмадинажот ҳалок бўлгани рад этилди


Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажотнинг ўлдирилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон. Бу ҳақда Аҳмадинажот идорасига таяниб, IRNA ахборот агентлиги хабар берди

«Интернетда жаноб Аҳмадинажотнинг ўлими ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», дея баёнот берди идора. 

Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажотнинг Теҳрондаги кўчалардан бирида ўлдирилгани ҳақидаги маълумот бир қанча оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлди ва ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

Ушбу хабар Исроил ва Эрон ўртасида кескинлик авжига чиққан лаҳзада тарқатилди. 

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадинажот 2005-2013 йилларда президентлик қилган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *