Таъмирлаш ишлари сабаб 18 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Сергели, Янгиҳаёт, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали хабар берди.

Маълумотга кўра, газ таъминоти қуйидаги манзилларда вақтинча узилади:

  • Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) — «Заковат» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 56 та хонадон ва 3 та йирик истеъмолчи вақтинча газсиз қолади;
  • Сергели тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача) — «Қутбарака», «Қўшқўрғон» ва «Учувчилар» маҳаллаларида жойлашган 412 та ерли хонадон, 28 та кўп қаватли уй ҳамда 18 та йирик истеъмолчига газ етказиб бериш тўхтатилади;
  • Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) — «Хушнуд» маҳалласида 112 та хонадон ва 5 та йирик истеъмолчи газ таъминотисиз қолади;
  • Олмазор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) — «Хастимом» маҳалласидаги 135 та аҳоли истеъмолчиси ва 3 та йирик истеъмолчига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади;
  • Шайхонтоҳур тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) — «Гулбозор» маҳалласида 80 та ерли хонадон, 54 та кўп қаватли уй ва 13 та йирик истеъмолчи вақтинча газсиз бўлади.

«Ҳудудгаз Пойтахт» таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти босқичма-босқич тикланишини маълум қилган. Корхона юзага келаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.