Исроилдан чиқиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун назорат пунктлари ва авиақатновлар бўйича маълумот берилди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдан чиқиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун назорат-ўтказиш пунктлари ва транспорт йўналишлари бўйича маълумот берди. Шунингдек, элчихона Исроил расмийлари ва фронт орти тузилмаларининг кўрсатмаларига қатъий амал қилишни сўради.
Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэропорти қурилишини кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэропорти қурилишини бориб кўрди. Аэропортда юқори мартабали меҳмонлар ҳамда бизнес-авиация учун 2 та терминал, перрон ва ангарлар барпо этилмоқда. 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги янгиланиб, оғир самолётларни ҳам қабул қилиш қувватига эга бўлган.
«Мақсадимиз Европада бўлгани каби Марказий Осиё мамлакатларини бирлаштиришдир» — ЕИБ вакили
Европа инвестиция банки 2025 йилдаёқ Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда. ЕИБ вакили Давиде Монгуцци банк Марказий Осиёда янги стратегик даражага чиқаётгани ва барқарор транспорт ва энергетика инфратузилмасига сармоя киритиш ниятида эканини айтди.
Volkswagen 2026 йилгача Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни қайта бошлайди
Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш 2026 йилгача қайта бошланиши режалаштирилмоқда. «Ўзавтосаноат» хабарига кўра, Alyans Auto билан лойиҳа лицензияланган йирик узелли йиғишни, кейинчалик янги седанлар ва йўлтанламасларни қўшган ҳолда тўлиқ ишлаб чиқаришга ўтишни назарда тутади.
Ўзбек-француз қўшма корхонаси 2025 йил охиригача Ўзбекистонда уран қазиб олишни бошлашга тайёрланмоқда
Франциянинг Orano ва Ўзбекистоннинг «Навоийуран» компанияси томонидан ташкил этилган Nurlikum Mining қўшма корхонаси йил охиригача Ўзбекистонда уран қазиб олишни бошлашни режалаштирмоқда. Жанубий Женгелди кони аллақачон ишга тушириш босқичига яқин, деди компания раҳбари Бенуа Лемонн.
Фарғонадаги ресторанда «маска шоу». Нималар маълум?
2023 йил кузда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ниқобли ходимлари Фарғонадаги тунги клубда «лицензиясиз тунги фаолият» туфайли рейд ўтказди. Кадрларда вилоят прокурори ходимга «наркотик ташлаб тиқ», дегани кўринган. Бу учун прокурор жаримага тортилди, тадбиркор фирибгарлик иши бўйича қидирувда.
Самарқанддаги ЙТҲда 39 ёшли судья ҳалок бўлди
Ургут туманида Nexia 3 автомобили юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда енгил машинада бўлган Ургут туман судининг 39 ёшли раиси воқеа жойида ҳалок бўлди.
Республика бўйича кўплаб автобус бекатлари талабларга жавоб бермайди — Рақобат қўмитаси
Рақобат қўмитаси Ўзбекистон бўйлаб 2800 та автобус бекатларини танланма усулида текшириб, уларнинг кўпчилигида ёруғлик, белгилар, пандуслар ва бошқалар йўқлигини аниқлади. Қўмита йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Транспорт вазирлиги ва ҳокимликларга кўрсатмалар юборди.
Тошкентдаги 5 та туманнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади
18 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Сергели, Янгиҳаёт, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Бойсундаги арчазорда рўй берган йирик ёнғин 13 соатдан кўпроқ вақт ичида ўчирилди
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги арчазорда йирик ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 200 га яқин ходим ва фуқаро, ёнғин-қутқарув экипажлари, ҳарбий вертолёт ва учувчисиз учиш воситалари жалб қилинди. Ҳодиса 13 соат 25 дақиқада бартараф этилди.
Тошкентда давлат реестрига киритилмаган дори воситаларини сақлаб келган шахслар аниқланди
Тошкент шаҳрида сифатсиз ва рухсатсиз дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Давлат реестрига киритилмаган ва мослик сертификатига эга бўлмаган дори воситалари билан савдо қилган шахслар устидан жиноят иши қўзғатилди.
«Академик интизом ва таълим сифатидаги муаммолар». Сиртқи таълим тугатилганига изоҳ берилди
2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилмоқда. Олий таълим вазирлигига кўра, бунга таълим олишнинг самарадорлиги, академик интизом каби муаммолар сабаб бўлган. Қайд этилишича, сиртқига қабул тўлиқ тугатилиши барча йўналишлар, жумладан, иккинчи мутахассисликка ҳам тааллуқлидир.
«Халқимиз мана шундай фаровон шароитда яшашга муносиб». Президент «Паркентсой» турар жой массивини бориб кўрди
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Паркент туманида янги турар жойлар, инфратузилма ва туризм лойиҳалари билан танишди. Президент «Паркентсой» массиви қурилиши, «Байтқўрғон — Паркент» темирйўли, сой қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини кўздан кечирди.
Сиртқида ўқиётган талабалар таҳсилни қай тартибда давом эттиради? Вазирлик изоҳ берди
Олий таълим вазирлигига кўра, 2025/2026 ўқув йилидан сиртқи таълимнинг тугатилгани айни шу таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишига таъсир кўрсатмайди. Улар учун барча ўқув жараёнлари белгиланган тартибда давом эттирилади. ОТМлар ҳам ўз зиммасидаги масъулиятни тўлиқ бажариши белгиланган.
200 дан ортиқ дорихона жами 2,6 млрд сўм асоссиз даромад олгани аниқланди
Рақобат қўмитаси республика бўйлаб 225 та дорихона 2,6 млрд сўм асоссиз даромад олганини аниқлади ва маблағни қайтариш чораларини кўрди. Учта корхонага нисбатан нархларни ошириш аломатлари билан иш қўзғатилди.
«Ўзбеккосмос» агентлиги йил бошидан буён 200 дан ортиқ дала ёнғинини аниқлади
Йил бошидан буён Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экин майдонларида 200 дан ортиқ ёнғин қайд этилди, 1600 гектардан ортиқ майдон зарарланди. Энг кўп ҳолат Сурхондарёда қайд этилди — 180 та. «Ўзбеккосмос» дала ёнғинларини сунъий йўлдош орқали кузатишда давом этмоқда ва маълумотларни органларга юбормоқда.
Бишкекда электр энергиясида кенг кўламли узилишлар юз берди
Бишкекда 18 июнь куни тушдан кейин пойтахтни таъминловчи нимстанцияда носозлик юз берди: бир қанча туманларда электр энергияси узилди, светофор ишламай қолди, парламент йиғилиши электрсиз ўтди. Тахминан бир ярим соатдан сўнг таъминот тикланди. Энерговазирлик авария сабабларини аниқлади.
Эрон олий раҳбари АҚШни, ҳарбий аралашув бўлса, «тузатиб бўлмас зарар» ҳақида огоҳлантирди
Эрон олий раҳбари Али Ҳоманаий АҚШнинг можарога ҳарбий аралашуви унга «тузатиб бўлмайдиган зарар» келтиришидан огоҳлантирди. Дональд Трампнинг таслим бўлиш ҳақидаги чақириқларига у «Эрон халқи таслим бўладиганлардан эмас», деб жавоб берди.
АҚШ яқин икки кун ичида Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаш ёки бошламаслик бўйича қарор қабул қилади — ABC
Дональд Трамп яқин 24−48 соат ичида Исроилнинг Эрон билан можаросини дипломатик йўл билан ҳал қилиш мумкинми ёки АҚШ ҳарбий ҳаракатларга мурожаат қилиши керакми — бу масалани ҳал қилади. Аввалроқ АҚШ президенти Теҳрондан ядро дастуридан «тўлиқ воз кечишни» талаб қилганди.
Россия Тожикистондаги «Барки Точик» энергетика компаниясининг қарийб 300 млн долларлик қарзидан кечади
Россия ва Тожикистон «Барки Точик» компаниясининг Россия-Тожикистон қўшма корхонаси бўлган Сангтўда ГЭС-1 олдидаги электр энергияси етказиб бериш бўйича қарзини босқичма-босқич ҳисобдан чиқариш тўғрисида келишув имзолади. Гап 3,2 млрд сомони (деярли 297 млн доллар) ҳақида кетмоқда.
Хитой Марказий Осиё давлатларига 1,5 млрд юань миқдорида грант ажратади
Хитой Марказий Осиё давлатлари учун 1,5 млрд юань ($209 млн атрофида) миқдорида беғараз грант ажратади. Бу аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Бундан ташқари, Хитой яқин икки йил ичида МОга касбий тайёргарлик курслари учун 3 мингта квота ажратмоқчи.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!