• Вс. Июл 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради


Инсон сийдик рангини доим кузатиб бориши ва бунга эътиборсиз бўлмаслиги керак. Чунки сийдикдаги ўзгаришлар жуда оғир касалликдан далолат беради. Бу ҳақда уролог Жамшид Нарзиқулов “Дарё”га тушунтириш берди.

 Jamshid Narziqulov
Жамшид Нарзиқулов
Фото: “Дарё”

Сийдик ранги тўк сариқ бўлса

Сиз кам суюқлик истеъмол қиляпсиз. Бу ҳолатда организмда сувсизланиш жараёни кузатиляпти. Бу еса ўз-ўзидан буйракларда тош ва тузлар ҳосил бўлишига олиб келади.

Шаффоф ва тиниқ бўлса

Сиз меъёридан ортиқча суюқлик истеъмол қиляпсиз. Бундай ҳолатда кунлик суюқлик миқдорини нормага келтириб олиш керак. Яъни кунлик суюқлик миқдори 1,5-2,0 литрни ташкил эцин.

Фото: Интернет

Қизил ёки пушти

Буйракларда тош кўчаётганидан далолат беради. Чуқурлаштирилган текширувларда буйраклар шамоллаш қайд этилиши эҳтимоли бор. Шунингдек, сийдик йўлларида ва сийдик пуфагида онкологик жараёнлар кузатилаётган бўлиши мумкин.

Сариқ, сомонранг

Бу норма ҳисобланади. Ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *