Таиландда рақамли валюталар бўйича амалиётлар беш йил муддатга даромад солиғидан озод қилинди. Бу ҳақда мамлакат молия вазирининг ўринбосари Жулапун Аморнвиват баёнот берди.
Солиқдан озод бўлиш учун асосий шарт — криптовалюталар иштирокидаги олди-сотдиларни Таиланд қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар комиссияси лицензиясига эга маҳаллий брокерлар ва савдо платформалари орқали амалга оширишдир.
Солиқ имтиёзидан кўзланган мақсад бозор шаффофлигини ошириш ва интизомли иштирокчиларни қўллаб-қувватлашдир, деди Аморнвиват.