• Вс. Июл 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Мексикага “Эрик” тўфони ёпирилди — Дарё Янгиликлари


Мексиканинг Тинч океани қирғоқларига 18 июнь куни “Эрик” тўфони шиддатли тарзда ёпирилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Foto: BBC
Фото: BBC

Мексиканинг фуқаролик муҳофазаси агентлиги офатни 3-тоифали йирик бўронга айланишидан огоҳлантирган. Ҳозирда иккинчи тоифадаги бўрон Мексика жанубидаги баъзи ҳудудларга потенциал вайронкор шамоллар ва ҳаёт учун хавфли тошқинлар олиб келиши мумкин, деб хабар бермоқда АҚШ Миллий бўронлар маркази.

Маҳаллий вақт билан 18 июнь куни тушдан кейин бўронда максимал давомли шамол 175 км/соатгача кўтарилган. Мексика президенти Клаудия Шейнбаум бўрон ҳудудидаги аҳолига “расмий маълумотларга эътиборли бўлинг, уйда қолинг ва кўчага чиқманг”, дея мурожаат қилди. 3 ва ундан юқори тоифадаги бўронлар йирик довуллар ҳисобланади ва шамол тезлиги соатига камида 180 километрни ташкил қилади.

Тўфон Оахака ва Герреро штатлари ўртасида актив бўлиши мумкинлиги айтилган. Камида 50 см ёмғир ёғиши кутилмоқда. Лой кўчкилари тик релефли ҳудудларда хавф келтириб чиқариши мумкинлиги ҳам билдирилган. Мексиканинг жанубий Тинч океани соҳилидаги Чиапас, Герреро ва Оахака штатларида 2000 га яқин бошпана ташкил этилган.

“Агар пастқам жойларда, дарёлар яқинида, сув йўллари яқинида бўлсангиз, ушбу вазият учун аллақачон ташкил этилган бошпаналарга борганингиз маъқул”, деди Мексика президенти Клаудия Шейнбаум.

Расмийларга кўра, довулнинг таъсири Оахакадаги Пуэрто Анхел ва Герреродаги Пунта Малдонадо ўртасидаги Мексика қирғоқ чизиғида энг кучли бўлиши кутилмоқда. Довулга тайёргарлик кўриш учун 18 мингдан ортиқ қутқарувчилар сафарбар қилинган. Мамлакатда июнь ойининг бошидан ноябрь охиригача тўфон мавсуми давом этади.

Foto: BBC
Фото: BBC

2023 йил октябрь ойида Мексикада, Герреро Тинч океани соҳилида Акапулкога зарар етказган 5-тоифали “Отис” тўфони содир бўлганди. Ўшанда камида 50 киши ҳалок бўлгани айтилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *