Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 17 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун муайян жазони енгиллаштириш, шунингдек, алоҳида чора сифатида маъмурий огоҳлантириш жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда фото ва видео қайд этиш камералари ёрдамида қайд этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг аниқ рўйхатини санаб ўтиш таклиф қилинди:
- МЖТКнинг 125-моддаси 1, 5 ва 6-қисмлари — хавфсизлик камарини тақмаслик, давлат рўйхатидан ўтмаган транспорт воситасини бошқариш, унга тегишли бўлмаган рўйхатга олиш белгиси бўлган транспорт воситасини бошқариш;
- 128-модда — йўл белгилари талабларига риоя қилмасдан транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларида, велосипед йўлкаларида, яшил майдонларда ҳайдаш;
- 128−1-модда — транспорт воситасини бошқаришда телефондан фойдаланиш;
- 128−3-модда — тезликни ошириш;
- 128−4-модда — светофорнинг қизил чироғи сигналининг талабларига риоя қилмаслик, тўхташ чизиғини кесиб ўтиш;
- 128−5-модда — махсус транспорт воситаларининг ҳаракатига тўсқинлик қилиш, аварияга сабаб бўлиш, қарама-қарши ҳаракатланиш чизиғига чиқиш;
- 128−6-модда — тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш;
- 128−7-модда — автобус йўлакчасида ҳаракатланиш;
- 128−9-модда — қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;
- 128−10-модда — йўл безорилиги;
- 129-модда — гуруҳ бўлиб хавф туғдириб ҳаракатланиш;
- 130-модда — темирйўл кесишмаларидан ўтиш қоидаларини бузиш;
- 135-модданинг 2-қисми — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқариш.
Ушбу қоидабузарликлар бевосита фото ва видеокамералар, шунингдек, радарлар ёрдамида қайд этилиши мумкин. Аввал айтиб ўтганимиздек, тўхташ чизиғидан ташқари йўл белгилари устидан ҳайдаш камералар томонидан қайд этилмайди.
Бундан ташқари, йўл камераси томонидан қайд этилган ҳуқуқбузарлик учун жарима солиш тўғрисида қарор чиқариш муддати бир ойгача қисқартирилади (апелляция қилинган тақдирда — бир йилдан кечиктирмай). Коррупцияга қарши кураш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Шириновнинг таъкидлашича, айрим ҳолларда хатлар ҳуқуқбузарлик содир этилганидан кейин 7−8 ойга кечикиши мумкин. Агар қарор белгиланган муддатдан кечроқ чиқарилган бўлса, жарима қўлланмайди.
Ҳужжатда, шунингдек, янги таъсир чораси — маъмурий огоҳлантириш ҳам жорий этилди. Огоҳлантириш қуйидаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга нисбатан йилига бир марта қўлланиши мумкин:
- 125-модда — транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, яъни хавфсизлик камарини тақмасдан ҳайдаш, техник кўрикдан ўтмаслик, ойнани синдириш учун болғача мосламаси, ўт ўчириш мосламаси ва бошқалар билан жиҳозланмаган транспорт воситаси;
- 128−1-модда — транспорт воситасини бошқаришда телефондан фойдаланиш;
- 128−2-модда — транспорт воситасини бошқаришда монитордан фойдаланиш;
- 128−6-модда — тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш;
- 135−1-модда — мажбурий суғурта қилиш талабларини бузиш;
- 138-модда — пиёдалар ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузарликлар статистик кўрсаткичлар бўйича, шунингдек, юқори ижтимоий хавфлилик даражаси йўқлиги ҳисобга олинган ҳолда танлаб олинган.
Бу борадаги қонун лойиҳаси президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан ишлаб чиқилганди.