• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Bentley автотураргоҳи ва шахсий лифти бор 37,5 млн долларлик пентхаус тақдим этди


Bentley Майамида 37,5 миллион долларлик ўта ҳашаматли пентхаусни тақдим этди ва у автомобиль коллексионерлари учун янги архитектура рамзига айланди. Bentley Residense’нинг 61-қаватида жойлашган ушбу икки қаватли пентхаус том маънода “осмонга кириш” имконини беради. Ноёб Дезерватор лифти автомобилни тўғридан-тўғри меҳмонхонада жойлашган ойнаванд гаражга олиб боради. Шу билан бирга, бу ерда бир вақтнинг ўзида 7 тагача электромобилни қувватлантириш мумкин.

Фото: Speedme.ru

Бу уй техник экзотикадан ташқари, шифтлари 6,7 метрли, панорамали деразалар, ички ва ташқи хусусий бассейнлар, ёзги ошхона, терасса, 4 та ётоқхона ва 7 та ҳаммомдан иборат баландликдаги тўлиқ вилладир.

Безак — Bentley услубида: мармар, кристаллар, чарм, қўлда ясалган мебел ва ҳавода муаллақ турган нарвонлардан ташкил топган. Бундан ташқари пентхаусда “жентелменлар бурчаги” ҳам мавжуд: бар, тамаки чекиш хонаси, кинозал, тренажёр зали ва ҳатто уй ҳайвонлари учун спа ҳам бор.

Фото: Speedme.ru

Очиғи, бу лойиҳа “машиналар билан ҳаёт” мавзусидаги арт-объектга ўхшайди. Автомобиль шунчаки транспорт воситаси эмас, балки мақом ва турмуш тарзининг бир қисми деб ҳисоблайдиганлар учун орзудаги уйдир.

Фото: Speedme.ru

Bentley Residens мажмуаси 2028 йилда қуриб битказилади. Минорада жами 216 та квартира ва атиги иккита пентхаус бор.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *