Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюради
19 июнь куни Ўзбекистон президенти Қашқадарё вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида саноат, тиббиёт, туризм, энергетика каби соҳаларга оид корхоналар фаолиятини, шунингдек, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
ЎзА раҳбари Россия президентига ёшлар алмашинуви дастурини қабул қилишни таклиф этди
Жаҳон ахборот агентликлари раҳбарларининг Россия президенти билан учрашувида ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимов ҳам қатнашди. У Владимир Путинга миграция соҳасидаги муаммолардан сўз очиб, буни бартараф этишга ёрдам берадиган қўшма ёшлар алмашинуви дастурини қабул қилишни таклиф этди.
Тошкентдаги барча чартер рейслар «Тошкент-Шарқий» аэропортига кўчирилади — Uzbekistan Airways раиси
Тошкент халқаро аэропортидаги барча чартер рейслар «Тошкент-Шарқий» аэропортига кўчирилади. Uzbekistan Airways бошқаруви раиси Шуҳрат Худойқулов аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам ишлай олишини қайд этди. У аэропорт «яқинда» топширилишини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Беларусь товар айланмасини 1 млрд долларга етказишни режа қилмоқда
Ўзбекистон ва Беларусь Минскдаги музокараларда савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини йилига 1 миллиард долларга етказишга келишиб олди.
Ўзбекистон, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ягона энергетика тизими лойиҳасини муҳокама қилди — энергетика вазири ўринбосари
Ўзбекистон Қозоғистон ва Қирғизистон орқали Хитойга трансчегаравий электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ҳисоб-китобларни бошлаган. Энергетика вазири ўринбосарининг айтишича, лойиҳа минтақадаги энергия тизимларини бирлаштириш ва мавсумга қараб энергия алмашинувини таъминлашга қаратилган.
Ўзбекистон Хитой орқали ташқи интернет каналларини кўпайтирмоқчи
Ўзбекистон Хитойга оптик толали алоқа линиясини ўтказиш орқали глобал интернет тармоғига уланишнинг қўшимча каналини яратишни режалаштирмоқда. «Мамлакат жаҳон ахборот макони билан яна бир оптик толали алоқа линиясига эга бўлади», — дея маълум қилди Рақамли технологиялар вазирлиги вакили.
Ўзбекистонда доллар курси 2024 йил июль ойи охиридан бери энг паст даражага тушди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 12 559 сўмга тушди — бу ўтган йилнинг июль ойи охиридан бери энг паст кўрсаткичдир. Ҳафта бошидан бери АҚШ валютаси деярли 1,6 фоизга, йил бошидан бери эса 2,8 фоизга арзонлашди.
Барқарорлик бор, лекин чуқурроқ ислоҳотлар керак. ХВЖнинг Ўзбекистон ҳукумати билан консультацияси якунлари
Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон расмийлари билан йиллик консультация якунида ҳозирги ислоҳотлар йўналиши давом этса, яқин йилларда мамлакатда иқтисодий ўсиш 6% даражасида сақланиб қолишини прогноз қилди. Дмитрий Поваровдан миссия баёноти шарҳи.
Уч ҳудудда болаларга ноқонуний диний таълим бериб келингани аниқланди
Андижон, Хоразм ва Наманган вилоятларида вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим бериб келганлар аниқланди. Хусусан, Асака туманида 40 ёшли аёл бир болага муттасил ёғоч ва кабел билан жароҳат етказиб келган. Ҳолатлар бўйича жиноий иш очилди, болалар ота-онасига баённома расмийлаштирилди.
Фарғона водийси ва Тошкент вилоятига сел келиши кутилмоқда
Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги тоғли жойларда 20−22 июнь кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Яккабоғдаги «Янги Ўзбекистон» массивини бориб кўрди
Ўзбекистон президенти Яккабоғ туманида қурилган «Янги Ўзбекистон» массивини кўздан кечирди. Массив 18 гектар майдонни эгаллаган, унда 54 та беш қаватли уйлар қурилиб, 1400 та хонадон аҳолига тақдим этилади.
Туркияда одам савдоси жинояти бўйича қидирувга берилган ўзбекистонлик ушланди
Одам савдоси жинояти бўйича Ўзбекистонда қидирувга берилган фуқаро Истанбул шаҳрида қўлга тушди. У белгиланган тартибда мамлакатга экстрадиция қилинди.
Автотранспортни ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштириш харажатларининг ярми қоплаб берилади
Ўзбекистонда автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
Бухородаги хусусий боғчада 2 яшар бола ток уриб вафот этди
Бухоро туманидаги хусусий боғчада 2023 йилда туғилган бола ток уриши оқибатида вафот этди. Тарбиячига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент аэропортида шамол йўналиши ўзгариши сабабли қабул қилиш ва учиш чекланди
18 июнь тушдан кейин шамол йўналиши ўзгариши муносабати билан Тошкент аэропорти самолётларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатди. Бир қанча рейслар Самарқанд ва Туркистондаги муқобил аэродромларга юборилди. Соат 16:30 га келиб аэропорт иши тикланди.
Ўзбекистонда қайси йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун огоҳлантириш бериш таклиф қилинмоқда?
Депутатлар биринчи марта содир этилган кичик ЙҲҚ бузганлик учун маъмурий огоҳлантириш (жарима ўрнига) жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Шунингдек, камера қайд этоладиган 13 та қоидабузарлик рўйхатини белгилаш таклиф қилинмоқда. Унга йўл чизиғини босиш қўшилмаган.
Қирғизистондаги зилзила Наманган вилоятида сезилди
19 июнь куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида содир бўлган 2,9 магнитудали зилзила кучи Наманган вилоятида 2 балл билан сезилди.
АҚШ талаба визаси учун интервьюларни тиклайди
АҚШ Давлат департаменти талабалар визаси учун интервьюларни ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қатъий текширишлар билан қайта бошлайди. Бунда аризачиларнинг аккаунтлари «АҚШга нисбатан душманлик нуқтаи назаридан» текширилади.
Трамп Эронга зарба бериш режасини маъқуллади, бироқ қарорни кейинга қолдирди — ОАВ
Дональд Трамп АҚШнинг Эронга зарба бериш режасини маъқуллади, бироқ Теҳрон ўз ядровий дастуридан воз кечиш-кечмаслигини кўриш учун ҳозирча уни кейинга қолдирди. «Балки шундай қиларман, балки қилмасман», — деди у. Америка ҳужумининг эҳтимолий нишони Фордодаги уранни бойитиш заводи экани айтилмоқда.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!