19 июнь куни соат 18:02 да Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 2,9 магнитудали зилзила содир бўлди.

Зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди — Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида 2 баллгача бўлган силкинишлар қайд этилди, деб хабар берди ФВВ ҳузуридаги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Марказ маълумотларига кўра, зилзиланинг эпицентри Тошкентдан 245 км жануби-шарқда, Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида жойлашган. Координаталари — 41,2° шимолий кенглик, 72,14° шарқий узунлик. Ер силкиниши 10 км чуқурликда содир бўлган ва эпицентрда 3 баллгача сезилган.

Зилзиладан ҳеч қандай талафот кўрилмаган.