• Ср. Фев 18th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қашқадарёда 5,5 минг ишсиз ёшлар бор – Президент


Ҳозирда Қашқадарёда 5,5 минг ишсиз ёшлар бор. Яна 36,5 минг битирувчи меҳнат бозорига кириб келаяпти.

Бу ҳақда бугун Кўкдала туманида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ёшларни «Ёшлар бизнеси» дастури, 13 минг нафар олийгоҳ битирувчисини «Келажакка қадам» дастурига қамраб олиб, уларнинг тадбиркорлиги ва бандлигига кўмаклашилади. Яна 5 минг ёшлар қишлоқ хўжалигида даромадли бўлади.

Шунингдек, йиғилишда ўтган беш ойда Қашқадарёдаги 551 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмагани, шу билан бирга, содир этилаётган ҳар учта жиноятдан биттаси вилоят марказидан узоқда жойлашган, туристлар кўп ташриф буюрадиган Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи, Яккабоғ туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрига тўғри келаётгани қайд этилди.

Масъулларга маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган «ички ишлар органлари минтақавий бошқарув тизимини» жорий этиш топширилди.

Бунда вилоят ички ишлар бошқармасининг хавфсиз туризм бўйича тизими Шаҳрисабз шаҳрида жойлашади ва ушбу 5 та туманда жиноятчиликни жиловлашга масъул бўлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *